АҚШ фуқароси хатолик туфайли 32 йил қамоқда ўтириб чиқди

АҚШ фуқароси хатолик туфайли ҳаётининг 32 йилини қамоқда ўтказди. У болани зўрлаш ва ўлдиришда айбланди, афсуски ДНК таҳлили фақат 30 йилдан кейин амалга оширилди.

Андре Дэвис 1980 йили уч ёшли бола устидан зўравонликда айбланиб, ҳукм қилинганди. Адвокатлар ДНК таҳлилини ўтказиш керак, деган фикрда туриб олишди, таҳлил натижалари Дэвисга қарши илгари сурилган айбловларни тўлиқ рад этди. Натижада Иллинойс штати суди Дэвисни озод этди.

Қамоқда ўтказган узоқ йилларга қарамасдан, Дэвис ўзини бахтли одам деб ҳисоблайди. У оиласига қайтди, оиласи унга нормал ҳаётга қайтишда ёрдам беришига ишончи комил. Бундан ташқари, Дэвис қамоқда ўтказган йиллари учун товон пули олишга ҳам умид қилмоқда. Манба: dni.ru

SHARE