Тошкентда ёш спортчилар томонидан содир этилган қотиллик фош қилинди

 

Тошкентда бир гуруҳ спорчилар томонидан ёш йигитнинг қасддан ўлдирилиши фош этилди.

Жиноят 2011 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида содир этилган.  Ушбу факт бўйича қўзғатилган жиноий иш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилиб олинган. Тергов жараёнида Ёрбеков О.Г. ва Одилов Ш.Б, ўртасида низо келиб чиққан, шундан сўнг Одилов қасд олиш режасини ишлаб чиққан.  Хусусан, воқеа содир бўлган куни Одилов Ш.Б. жиноятни содир этишга Тошкент шаҳридаги турли спорт секцияларининг аъзолари бўлган ўз танишлари – ёш спортчиларни ҳам жалб этган.   Режага кўра, Одилов ва унга ҳароҳлик қилган турли жанг санъати кўникмаларига эга спортчилар муносабатларга аниқлик киритиш баҳонасида Ёрбеков О.Г.ни учрашувга чақиришади. Белгиланган жойда Одилов Ш.Б. ва жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари шафқатсизлик билан Ёрбеков О.Г.га кўплаб тан жароҳатларини етказишади, хусусан жиноий гуруҳ аъзоси Расулов Д. унга бир неча бор пичоқ уради. Ушбу жароҳатлардан Ёрбеков О.Г. ўзига келмасдан оламдан ўтади.

Жиноятчилар эса, жиноят жойидан қочишади. Мазкур жиноятни содир этишда 10 дан зиёд номаълум шахслар қатнашгани ҳақидаги маълумотлар мавжудлиги сабабли уларнинг шахсини ва жиноятга алоқадорлигини аниқлаш терговдан муайян саъй-ҳаракатларни талаб этди. Пухта ишлаб чиқилган тергов ҳаракатлари натижасида жиноятни содир этишда қатнашган 13 та шахснинг ҳаммаси қўлга олинди.

Дастлабки тергов якунларига кўра, жиноий гуруҳнинг барча аъзоларига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг бир қатор моддалари бўйича айб қўйилди, ёш ва истиқболли спортчилар қандай қилиб мураббий назоратидан четда қолганлигининг сабаблари аниқланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлигига жиноятни содир этиш сабаблари ва шароитларини бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Суд ҳукми билан бир ўсмирнинг умрига зомин бўлган жиноий гуруҳнинг барча аъзолари айбдор деб тан олинди ва турли жазоларга ҳукм қилинди.

Mанба: http://anons.uz/

SHARE