Нью-Жерсида ватандошлар сайли бўлиб ўтди

Ёз фаслида оила аъзолари, таниш-билишлар, ҳамюртлар билан сайилга чиқишнинг ўз гашти бор. Дилдан суҳбатлашиш, гурунглашиш, дийдор кўришишнинг аҳамияти ниҳоятда бебаҳодир.


Нью-Жерсидаги боғларнинг бирида йиғилган ўзбекистонлик ҳамюртларнинг мақсади шу эди. Сайилда ўз оилалари билан йиғилган ватандошлар миллий таомлардан тайёрлашиб, бир-бирига улашишди.

Айниқса, моҳир кабобпаз ёрдамида тайёрланган шашлик ташриф буюрганларда катта таассурот қолдирди.

“Туркистон — Америка” жамияти томонидан уюштирилган мазкур тадбирда Нью-Жерси ва атроф шаҳарларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз қатнашди.

Сайилда сўз олганлар бундай тадбирлар мунтазам ўтказиб туриш, ўзаро дийдорлашиб туриш зарурлиги хусусида фикр билдиришиб, ташкилотчиларга ўз ташаккурларини билдиришди.

SHARE