Bygun 15- iyul -Vali Qayumxon tavallud topgan kun

Вали Қаюмхон, Берлин 1950 йил.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Bygun 15- iyul -Vali Qayumxon tavallud topgan kun.

Бугун 15- июль Туркистон миллий озодлик ҳаракати раҳбарларидан бири Вали Қаюмхоннинг таваллуд топган куни. Вали Қаюмхон 1904 йили Тошкент шаҳрида туғилади. Ёзувчи Фитрат тавсияси билан у 1922 йили бир гуруҳ туркистонлик ёшлар қатори Германияга бориб таълим олади. Мамлакатда рўй бераётган сталинчи болшевикларни терроридан ҳабар топиб Ўзбекистонга қайтмай ҳориждаги Туркистон миллий озодлиги ҳаракатига қўшилади. 1941 йили Мустафо Чўқай билан танишиб унинг “Туркистон легиони”ни тузиш ғоясини амалга оширади. 1942 йили у Берлинда Туркистон Миллий Бирлик Қўмитасини тузиб унга раҳбарлик қилади. Вали Қаюмхон 1942-1945 йиллари “Янги Туркистон”, 1943- 1945 йиллари “Миллий Адабиёт” газета ва журналларига раҳбарлик қилди. 1943-1945, ҳамда 1949-1975 йиллар мобайнида у “Миллий Туркистон” газетасини бош муҳаррири лавозимида фаолият юргизади.

Вали Қаюмхон 1943 йили Украин миллиятчилари билан ҳамкорликда A.B.N. (Anti-Bolshevik Bloc of Nations) ташкилоти таъсисчиси сифатида уни тузилишида фаол иштирок этади. Бу ташкилот Иккинчи Жаҳон уруши тамом бўлгандан кейин ҳам 1946 йили Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўз фаолиятини давом эттиради. Вали Қаюмхон ўзбек, турк, олмон, инглиз тилларида сўзлаша оларди. Вали Қаюмхон ўзидан кейин бир қатор илмий мақолалар ва тарихий китобларни қолдириб кетди: “Maнас”, 1943 йил Берлин шаҳри (олмон тилида); “Темур ўғлонларига совға”, 1943 йил Берлин ш.(туркча); “Çavinderdin kündelik däpterinen , B Caip; Veli Kajum-Chan , 1944йил (туркча ва олмон тилларида); “Koммунизм ва Ислом”, 1955 йил Düsseldorf шаҳри, ўзбек тилида; “Die Probleme Turkestan”, 1944 йил Берлин шаҳри (олмон тилида). “Tуркистон озодлиги йўлида” 1944 йил Берлин шаҳри (ўзбек ва олмон тилларида). Ватандошимиз Вали Қаюмхон 1993 йилнинг 13- августида Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида вафот этди.

***

Вали Қаюмхон

Рўзи Назар замондоши Вали Қаюмхон ҳақида: Вали Қаюмхон Тошкентдаги Пичоқчи маҳалласида ўзига тўқ бир савдогар оиласида туғилган. Тошкентда ўқиб билим олган. Фитрат домланинг шогирдларидан бири. Унинг ташаббуси билан Вали Қаюм 1922 йилдан бошлаб Германияда таҳсил олади. Вали Қаюмхон олдинига Берлинда қишлоқ ҳўжалиги иқтисодиёти мутахссислиги бўйича билим олади, лекин уни битирмай туриб, сиёсий мактабга ўтиб, кейинчалик уни битириб сиёсий ишларга аралаша

бошлайди. У ўша замонда катта обрўга эга бўлган профессор Герхард фон Менде ва Алфред Розенберг деган кўзга кўринган шахслар билан яқин алоқага киришади ва катта мансаб тиллапояларида ўса бошлайди. 30-йил ўрталарида Вали Қаюмхон Альфред Розенберг билан дўстлашиб яқинлашади. Розенберг уни ўзининг программасига жалб қилади. Иккинчи Жаҳон урушу арафасида сиёсий фаол сифатида Вали Қаюмхон туркистонлик эмигрантлар орасида ҳали унчалик маълум бўлмаган, лекин 1942 йили туркистонликларнинг расмий вакили сифатида Туркистон Миллий Бирлик Қўмитаси раҳбари лавозимига тайинланади. Вали Қаюмхон ўша пайт Европада (Германияда) туркистонликлардан бири бўлгани учун, Мустафо Чўқайнинг вафотидан сўнг у катта сиёсий майдонга чиқиб олади. Англиялик тадқиқотчи Сэр Олиф Кэрол жаноблари Туркистон тадқиқотига бағишланган китобида Мустафо Чўқай ўлди, аммо унинг байроғи ва либоси Вали Қаюмхонхон қўлига ўтди деганида хақ эди. Ушбу сузларнинг маъносини англаган бўлсангиз керак. 

Вали Каюмхон, Мустафо Чўқайнинг асосий ғояси, яъни, Туркистон бирлигини яратиш ва шу йул билан мустақилликка эришиш йўлини маҳкам ушлаб олади. Шу ғояни  қўллаб-қувватлагини учун уни тақдирлаш лозим. Аммо, бу ишни тўғри йўл билан олиб бордими ёки хатоликларга йўл қўйдими, бу бошқа масала, бу ҳақда алоҳида суҳбат давомида сўз юритамиз. Вали Қаюмхон асосан, Берлинда яшаган. Урушдан аввал у Берлинда бир немис аёлига уйланиб, ундан бир қиз кўрган. У чоп этган бир қанча мақолалари ва чиқишлари туфайли юқори лавозимдаги немислар назарига тушиб қолган. Лекин, немисларга ўша пайтлар ҳам Туркистонни ундан-да яхши биладиган –Мустафо Чўқай исмли йирик сиёсатчи ва билимдон инсон борлиги маълум эди. Улар қандай бўлмасин Вали Қаюмхон орқали Мустафо Чўқайни ўз томонларига оғдирмоқ учун ҳаракат қиладилар. 

Мавлон Шукурзоданинг “Америкалик ўзбеклар” китобидан.

 

 

SHARE