Тошкент шаҳри янада кенгаяди

Тошкент шаҳри ва унинг атрофини 2030 йилга қадар реконструкция қилиш бош режасига кўра, мамлакат пойтахтининг ҳудудини 26,1 фоизга кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг умумий майдони 33155 гектар бўлиб, истиқболда унинг ҳажмини 41,8 минг гектарга етказиш режалаштирилмоқда.

12news.uz сайтининг ёзишича, ҳозирча Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманларининг қайси қисмлари пойтахтга қўшилиши номаълум. Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда мамлакат парламентининг қарори билан Тошкент ва Зангиота туманлари қўшиб юборилиб, Қибрай туманинг бир қатор ҳудудлари Ҳамза туманига ўтказилган эди.

SHARE