Саккиз минг долларлик клип

Ўзига хос услубга эга бўлган Муниса Ризаева кундан-кунга репертуарини бойитиб бормоқда…

Хонанда куни-кеча “Голливуд” номли янги қўшиғига клип суратга олди, клипнинг умумий бюжети — 8 минг долларни ташкил этди. Режиссёр Наримон Султонхўжаев билан ҳамкорликдаги ушбу клипда хонанда саккиз хил образда намоён бўлади. Элдор Қаюмов ва Муниса Ризаеванинг мусиқаси ва шеъри билан ёзилган қўшиққа клип ижодкорлар тўрт кун давомида махсус жиҳозланган катта бинода суратга олишди.
Манба: http://sahro.net/news/

SHARE