Ўзбекистонда 20 июлдан муқаддас Рамазон ойи бошланади (тақвим)

Бу йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 20 июль кунига тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорида келтириб ўтилган.

Давлат раҳбари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларга уйғун ва ҳамоҳанг тарзда ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш юклатилди.

Мазкур тадбирларни ўтказишда муборак Рамазон ойининг моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини эъзозлаш, мамлакатимизда муқаддас динимизни тиклаш, виждон эркинлигини таъминлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг бой илмий-маърифий меросини чуқур ўрганиш, уларнинг муқаддас қадамжоларини обод этиш борасидаги кенг кўламли ишларимизни тарғиб этиш, ушбу қутлуғ ойда амалга ошириб келинадиган хайрия тадбирлари, эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зиёратгоҳларни ободонлаштириш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича олиб бориладиган ишларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Тошкент шаҳри ва вилояти учун рамазон тақвими

Рўза кунлари

Июль-август

Ҳавфа кунлари

Саҳарлик тугаши

Ифторлик тугаши

1

20

Жума

3:35

19:53

2

21

Шанба

3:36

19:52

3

22

Якшанба

3:37

19:51

4

23

Душанба

3:38

19:51

5

24

Сешанба

3:38

19:50

6

25

Чоршанба

3:39

19:49

7

26

Пайшанба

3:40

19:48

8

27

Жума

3:41

19:47

9

28

Шанба

3:42

19:46

10

29

Якшанба

3:43

19:45

11

30

Душанба

3:44

19:44

12

31

Сешанба

3:45

19:43

13

1

Чоршанба

3:46

19:42

14

2

Пайшанба

3:47

19:40

15

3

Жума

3:48

19:39

16

4

Шанба

3:49

19:38

17

5

Якшанба

3:50

19:37

18

6

Душанба

3:51

19:36

19

7

Сешанба

3:52

19:34

20

8

Чоршанба

3:53

19:33

21

9

Пайшанба

3:54

19:32

22

10

Жума

3:55

19:31

23

11

Шанба

3:56

19:29

24

12

Якшанба

3:57

19:28

25

13

Душанба

3:58

19:27

26

14

Сешанба

3:59

19:25

27

15

Чоршанба

4:00

19:24

28

16

Пайшанба

4:01

19:22

29

17

Жума

4:02

19:21

30

18

Шанба

4:03

19:19

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (минут)

 Аввал: Чимкент (1), Конибодом (5), Қўқон (7), Жамбул (7), Наманган (10), Фарғона (10), Марғилон (10), Андижон (12), Ўш (14), Жалолобод (15), Бишкек (21), Алмати (21).

Кейин: Бекобод (4), Туркистон (4), Жиззах (6), Гулистон (7). Денов (7), Жонбой (7), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Каттақўрғон (12), Қарши (9), Нурота (14), Навоий (19), Бухоро (21), Хива (35)

SHARE