Бугун Одил Аҳмедовни Европа Лигаси ўйинларида кўрамиз

Бугун Европа Лигасининг 2-саралаш босқич учрашувлари бошланади.

Мазкур ўйинлар ўзбек футбол мухлислари учун ҳам эътиборли жиҳатга эга. Сабаби – ҳамюртимиз Одил Аҳмедов Махачқалъанинг “Анжи” клуби таркибида ўзининг Европа мусобақалардаги дебют учрашувини ўтказиши кутилмоқда.   Хабарингиз бор, “Анжи” клуби Венгриянинг “Гонвед” жамоасига қарши Роменскдаги “Сатурн” стадионида ўйнайди. Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида Гус Хиддинк журналистларни ҳаммаси яхши бўлишига ишонтирди. Жамоа бугунги кундаги энг оптимал таркиб билан ҳаракат қилар экан. Одил Аҳмедовнинг асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.  Бундан ташқари, бугун Молдавиянинг “Милсами-Урсидос” клубига қарши “қозоғистонлик” легионерларимизнинг ўйинларига ҳам гувоҳ бўламиз. “Актобе” сафарда ўта муҳим ўйинни ўтказади. Умид қиламизки, Александр Гейнрих, Темур Кападзе ва Марат Бикмаевлар ўзларига берилган ишончларни оқлашади.

Эслатиб ўтамиз, ўйинлар Тошкент вақти билан соат 20.00 да бошланади.

“Анжи” ва “Актобе” клубларига омадлар тилаб қоламиз!

SHARE