“Bilayn” фирибгарлик ҳолатлари бўйича огоҳлантирилди

Алоқа оператори “Билайн” абонентларни тўловларни қабул қилиш жойларида балансни тўлдиришда фирибгарлик ҳолатлари ҳақида огоҳлантиради. Кейинги кунларда мазкур пунктларнинг алоҳида ходимларининг PayNet терминали орқали абонент ҳисобларига маблағларни киритишда инсофсиз ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатлар кўп учрамоқда.

 

Вазиятни шарҳлар экан,Unitelнинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати катта менежери Ораз Абдуразаков шундай деди: “Албатта, “Билайн” офисларида бу каби ҳолатлар юз бермайди. Бироқ ҳозир, уланишлар сони ўсаётган бир пайтда алоқа хизматларига тўлаётган мижозларни алдаш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. “Билайн” PayNet раҳбарияти билан биргаликда шаҳобчаларни мониторингини ўтказмоқда, бироқ абонентларнинг ўзлари ҳам транзакцияларни амалга оширишда эътиборлироқ бўлишлари лозим. Чекларни сақлашни, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб “Билайн”нинг ўз офисларида сотилаётган экспресс-тўлов карталаридан фойдаланишни тавсия қиламиз”.

 

Юқорида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, 17-18 июл кунлари баъзи дилерлик шаҳобчаларида рақамларга уланиш пайтида қўимча маблағлар олиш ҳолатлари бўлган.  “Янги абонентларни рўйхатга олиш қоидалари ўзгармаган, – қайд қилди Ораз Абдуразаков. – SIM-картага уланиш, агарда сўз “олтин” рақамлар ҳақида кетаётган бўлмаса, илгаридагидек мутлақо бепул. Тўлиқлигича абонент балансига тушувчи ҳисобни бирламчи тўлдириш суммаси ҳам ўзгармади”.

 

Компания ўз абонентларига фирибгарлик ҳолатлари ҳақида аниқ манзилни кўрсатган ҳолда pr@beeline.uz e-mailга ёки Facebook Http://www.facebook.cом/beeline.uz ва «Одноклассники» http://www.odnoklassniki.ru/beeline.uz ижтимоий тармоқларидаги корпоратив саҳифаларда хабар бeришларини сўраб, мурожаат этади.

Mанба: 12.news.uz AA.

SHARE