“Билайн” тармоқ фаолияти ҳақида хабар беради

Ягона алоқа оператори “Билайн” (Юнител МЧЖ ва Бузтон ҚК) тармоқнинг фаолияти ҳақида хабар беради. Шу кунларда компания тармоғида ўрта суткалик овоз трафиги бир ярим баравардан ортиққа ўсди. Ускуналарни ўта юқори нагрузкаларга тайёрлаш бўйича тадбирлар уни фаолият давомида жиддий узилишларсиз ишловига имкон берди. “Мутахассисларимиз тармоқни мақбуллаштириш устида суткалик режимда иш олиб бормоқдалар, – дейди Юнител МЧЖ Техник директори Денис Котляренко.

– Ҳозирги пайтда доимий равишда кузатилаётган трафикнинг ўсиши одатда уч соатдан ортиқ давом етмайдиган янги йилдаги энг юқори кўрсаткичлар билан тўлиқ таққослана олинади. Демак, бизда бу каби шароитларда иш тажрибамиз бор ва биз қатор тадбирлар ҳозирги нагрузкаларни енгишига умид қилмоқдамиз”. Тизимларни ўта йукланишини пасайтириш мақсадида, “Билайн”нинг баъзи сервисларининг фаолияти тўхтатиб қўйилган, улар қаторида “Ишончли тўлов” ва “Авто тўлов”.

Шу билан бирга компания офисларига экспресс-тўлов карталарининг қўшимча партиялари келди. Улар қўшимча комиссиясиз балансни дарҳол тўлдириш имконини беради. Тармоқ фаолиятини шарҳлар экан, Юнителнинг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати Катта менежери Ораз Абдуразаков қуйидагиларни қайд қилди: “Бунчалик қисқа муддат ичида абонент базасининг кескин ўсиши кўрсатилаётган хизматлар сифатига таъсир кўрсатмай иложи йўқ ва биз қисқа муддатли узилишлар ва вақтинчалик қулайсизликларга учраган мижозлардан узр сўраймиз. Биз одамлар алоқада қолишларига кўмаклашиш учун барча имкониятимизни ишга солмоқдамиз”.

Асосий хизматлар сифатини сақлаб қолиш мақсадида 21 июлдан “О! Бонус!” ва “Барчаси оддий! Бонус!” акциялари, шунингдек Beeline Club бонус дастурининг дақиқалар, Интернет ва “олтин” рақамларга алмаштириш вақтинчалик тўхтатилади. 27 июлдан 2010 йил 29 ноябрда бошланган “USB-bonus” акцияси бўйича бонусли Мегабайтларни қўшиш ҳам вақтинчалик тўхтатилади.

Бунда 27 июлдан бошлаб “Алло!” ва “Алло! 1 сўм!” тарифларида тармоқ ичидаги сўзлашувларнинг нархи иккинчи дақиқадан сўнг дақиқаси учун 44 сўмни ташкил қилади. “Хит” ва “Янги хит” тариф режалари абонентларига ҳафтасига 300 тармоқ ичида бепул дақиқалар тақдим этилади. Юнителнинг Маркетинг хизмати раҳбари Марина Овсянникова: “Барча ушбу чоралар вақтинчалик характерга эга бўлиб, мижозларнинг жиддий равишда ўсган сонига узлуксиз алоқа хизматларини кўрсатишни таъминлашга йўналтирилган.

Албатта, юқори даржадаги нагрузкалар пасайганидан кейин, барча тўхтатилган аксиялар тегишли муддатга узайтирилади ва биз илгари ўз зиммамизга олган барча мажбуриятларимизни бажарамиз. Beeline Club иштирокчиларига келсак, уларнинг барча баллари сақланади, бундан ташқари – улар тўплашда давом этиб, кейинчалик ўз хоҳишларига кўра алмаштиришлари мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, “Билайн”нинг бутун мамлакат бўйлаб ўз офислари ва ексклйузив салонлари “охирги мижозга қадар” фаолият режимига ўтказилган: уларнинг кўпчилиги абонентларни улаб, уларга хизмат кўрсатган ҳолда ярим кечадан кейин ёпилмоқда. “Билайн”нинг Марказий офиси олдида қўшимча уланиш ва экспресс-тўлов карталарини сотиш пунктлари ўрнатилган.

SHARE