Ўзбекистондаги автосалонларга биринчи Malibu олиб келинди

Ўзбек модели: Chevrolet Malibu.

GM-Uzbekistan қўшма корхонаси жорий йилдан бошлаб, Chevrolet – Малибу моделини ишлаб чиқаришни бошлаганидан хабарингиз бор. Ушбу ҳафтада мазкур янги модел автомобиллари юртимиз автосалонларига тарқатила бошланди.

Аввал хабар қилинганидек янги автомобил учта позиция ва рангда ишлаб чиқарилади. Позициялар узатмалар, тепа туйнук ва шиналар ўлчами билан ўзаро фарқланади. Юқори комфорт (ўриндиқларни электрон мослаштириш ва иситиш, орқа ўриндиқ-ётоқ, AUX, USB-кириш, катта юкхона, эшикнинг ўзи ёпилиши) хавфсизлик (8та ҳимоя ёстиғи), тезлик (260км/с гача бўлган спидометр), 6 босқичли узатма, 18 дюймли дисклар, йўл бошқариш функцияси, кўрсатилган тезлик бўйича автомат бошқарув и бошқалар. Ушбу автомобилнинг энг қимматини 95 миллион сўмга сотиб олиш мумкин. 2012 йили 5000 та    Chevrolet Malibu  автомобилларидан  ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Манба: http://auto.dmir.ru/news

SHARE