“Лов-лов ёнаман”. Юлдуз Усмонова янги албомидаги қўшиқларга клип олишни бошлади

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг янги – “Мендек севаоласизми?” номли албомидан ўрин олган, шоир Маҳмуд Тоир сўзлари билан айтиладиган “Лов-лов ёнаман” қўшиғига клип суратга олинди. Клипни тасвирга олиш ишлари жорий йилнинг 6 июн куни Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларда бўлиб ўтди. Унда 70 га яқин киши, шу жумладан моделлар агентлиги қизлари ва Ю.Усмонова чолғучилари иштирок этди. Клипда жип автомобили ва крандан фойдаланилган, деб хабар беради “Даракчи.”

SHARE