Американинг ҳақиқий душмани – исломофобия

Америкалик мусулмонларни бадном қилиш жазавали кампанияси мамлакат учун радикаллашишдан кўра хавфлироқдир. Ушбу ҳафта эълон қилинган баёнот натижалари “радикаллашаётган” мусулмонлар ҳамжамияти АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солмаётганини маълум қилди. Зотан, америкалик мусулмонлар буни олдиндан биларди.

Терроризм ва ички хавфсизлик маркази “Triangle” томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 2011 йили қайд қилинган терроризм билан боғлиқ зўравонлик жиноятларининг фақат йигирматасига америкалик мусулмонларнинг алоқаси бўлган. Ўтган йили АҚШда содир этилган 14 минг қотилликнинг биттасида ҳам америкалик мусулмон экстремистлар бўлмаган. Кенг қамровли тадқиқотлар Америка мусулмонлари орасида зўравонликни қўллаб-қувватловчилар миқдори жуда кам эканини кўрсатмоқда. Мусулмонларни муайян террорчи ва сотқин қилиб тасвирламоқчи бўлаётганлар бундан ташвишланмоқда.

Сўнги йилларда Америка жамиятининг барча соҳаларида сиёсий важ билан мусулмонларни бадном қилишга хизмат қиладиган гуруҳларнинг тармоқлари шаклланди. Ана шундай гуруҳларнинг бири “Cordoba Initiative”нинг “Ground Zero” яқинда исломий жамоат марказини қуриш таклифидан катта жанжал келтириб чиқарди, мусулмонларни эса “махфий жиҳодчилар” ва “қўй териси остидаги бўрилар” деб атай бошладилар. Ҳатто шундай жумла ҳам айтилди: “Бугун уларнинг ҳаммаси ёқимли бўлиб кўриниши мумкин, аммо 10, 15 ёки 20 йилдан сўнг эҳтимол, улар экстремистларга айланади”.
Маргинал ирқчи гуруҳлар бошлаб берган қарашлар асосий йўналишга айланди. Ню-йорк полициясига янги чақирилган зобитлар машғулоти орасидаги танаффусларда исламофобик “Учинчи жиҳод” фильмини намойиш қилиб турди. Уларнинг муаллифлари яхши ташкиллаштирилган ҳаракат билан боғлиқ бўлиб, 40 миллион доллар бюджетга эга.

Католик терроризми ва ИРА билан алоқалари бор деб билинган республикачи конгрессмен Питер Кинг Конгрессда америкалик мусулмонларнинг радикаллашаётгани бўйича бир қатор чиқишлар қилди. Перзидент сайловлари кампаниясида республикачиларнинг номзодлари – Герман Кейиндан тортиб Нют Гингрич ва Рик Санторумлар – мамнуният билан америка мусулмонларини бадном қилиб, уларнинг Америкага содиқлигини шубҳа остига олмоқда.
Аммо, ҳар доим бундай бўлган эмас.

11 сентябр воқеаларидан кейин президент Буш Вашингтондаги Ислом марказида чиқиш қилиб: “Терроризм Исломнинг асл моҳиятини акс этмайди… Ислом – бутун дунё бўйича миллиард одам таскин топаётган диндир. Фуқароларимиз орасида – миллионлаб мусулмонлар бор ва улар мамлакатимиз ривожи учун мислсиз ҳисса қўшиб келмоқдалар”, дея таъкидлаганди.
Динлараро мулоқот марказлари ва фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилотлари каби бизларнинг иттифоқчиларимиз Америкада тобора кенг қулоч очиб келаётган исломга душманлик кайфиятини сингдираётганларга қарши зарба беришга ҳаракат қилишмоқда. Кингнинг чиқишлари даврида унга жавобан 150 динлараро ташкилотлардан иборат коалиция “Бугун мен ҳам мусулмонман” шиори остида намойиш ўтказди. Ню-Йорк полиция департаментининг мусулмон жамоаларига нисбатан нотўғри ҳаракатларини аниқлашда Ню-Йорк университетидаги Бреннан номидаги Адолат маркази муҳим рол ўйнади. Америка жамиятининг асосий қисми мўътадил ва толерант мусулмонларни тан олиши бизга маълум.

Тарихда бўлгани каби Исломга бўлган ҳамлалар қанча молиялаштирилмасин миллатнинг қалбига кира олмайди. Уларга қарши мардона туриш билан биз мусулмонлар нафрат ва шубҳа уруғларини сочаётганларни бартараф қилиб, ўзимизга нисбатан ҳурмат ва ишончни уйғота оламиз.

The Guardian” мақоласи асосида Абу Муслим тайёрлади

SHARE