Ўзбекистон Президенти АҚШ Президентига таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов АҚШ Президенти Барак Обамага Колорадо штатининг Аврора шаҳрида рўй берган фожеали воқеа муносабати билан ҳамдардлик мактубини йўллади.

Хабарингиз бор, бу ерда 20 июл куни Жеймс Холмс Бэтмен ҳақидаги якуний фильм премьераси пайтида маҳаллий кинотеатрга ташриф буюрганларни шафқатсиз равишда отиб ташлаган эди.

Шанбага ўтар кечасида қонли хунрезлик қурбонларининг хотирасига бағишланган маросим ўтказилди. Маълум бўлишича, жиноятчи 12 кишини отиб ўлдирган, яна 60 га яқин киши турли даражада жарохатланган. Жиноятчи қўлга олинди, у истиқомат қилган хонадондан эса портловчи моддалар топилиб, зарарсизлантирилди.

Кинотеатрда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган маросим.

 

 

 

 

 

SHARE