Ўзбекистон жанубида аномал ҳодисани кузатиш мумкин

Ўзбекистон жанубида сайёҳларга аномал ҳодисани кузатишни таклиф этишмоқда. Қандайдир бир куч физика ва мантиқ қонунларига зид равишда мотори ўчирилган машинани юқорига ҳаракат қилишга мажбур этади, дея хабар беради “Мир” ХТРК.

Автомобиль юқорига кўтарилаётганда ҳатто тезликни ҳам оширади. 50 метр келадиган йўлнинг бу қисмида юз берадиган воқеани маҳаллий аҳоли мўъжиза деб атайди. Бироқ олимларнинг фикрича, бу бор-йўғи оптик алдов, холос. Ҳатто йўлга тўкилган сув қиялик бўйлаб пастга эмас, балки юқорига оқиши ҳам. Аномал зона ноёб этнографик қўриқхона бўлган Бойсунда жойлашган. Бундай жойлар Жанубий Корея, Молдова, Исроил ва Хитойда ҳам бор.

 Манба: www.anons.uz

SHARE