Уч ой ичида ҳам хотини, ҳам қизи, ҳам неварасининг кўзи ёриди

 Proud Patrick, 60, is a new dad, grandad and great-grandad Англиялик 60 ёшли Проуд-Патрик Слоан ўзига хос рекорд эгасига айланди. У уч ой ичида ҳам ота, ҳам бобо, ҳам катта бобо бўлди. 

Уч фарзанди ва олти невараси бўлган Слоаннинг 39 ёшли хотини ҳомиладор бўлгани катта сюр-приз бўлганди. Хурсандчиликдан ўзига келмай юрган пайтда қизи ва невараси ҳам ҳомиладор эканлиги ойдинлашди. Шу тариқа ўғли Этан мартда, эвараси Масон июнда ва невараси Леонард эса орадан 12 кун ўтиб дунёга келди. “Бу ёшда яна ота бўлиш мени ҳайратга солганди. Қизим ва неварам ҳам ҳомиладор бўлганлигини эшитиб, бошим кўкка етганди. Фарзандларим ва невараларим мен учун хазина” дейди Патрик бобо.

 

Manba: /www.dailyrecord.co.uk/news/weird-news/2012/07/24/proud-patrick-60

SHARE