Хориждаги ўзбеклар ҳаётидан қисса. Собир Сайҳон: “САМАРҚАНДИЁН” ҳикояси. I қисм.

ВАТАНДОШИМИЗ СОБИР САЙҲОННИНГ “САМАРҚАНДИЁН” НОМЛИ ЯНГИ АСАРИ НАШР ЭТИЛДИ

Азиз ватандош! Қадимий ва ҳамиша навқирон Она юртга садоқат, ватанпарварлик, чин инсоний ишқ-муҳаббат, ота-онага меҳр-саҳоват ва улар олдидаги қарз сингари умрбоқий қадриятларимизни улуғлаш Собир Сайҳон асрларининг асосини ташкил қилади. Таниқли адибимиз “Самарқандиён” китобини хорижда мухожирликда яшаган булса-да, Она Узбекистон заминининг озодлиги учун жон чекканлар рухига бағишлаган. Мазкур китобда мустабид давр тазйиқи остида Ватандан бош олиб кетган юртдошларимиз қисмати хақида ҳикоя қилинади. Муаллиф кўз ўнгида содир бўлган воқеалар тафсилоти ҳаққонийлиги ва таъсирчанлиги билан эътиборни ўзига жалб этади. Баходиржон, Нурмухаммад ҳамда Мастурахонларнинг бошдан кечирганлари эсингизда қолади… Асар китобхонни Ватан ҳамда Мустақиллик қадрини англашга чорлайди.


САМАРКАНДИЁН

 

Хорижда мухожирликда  яшаган булса-да, Она

                   Ўзбекистон заминининг озодлиги учун жон чекканлар

                                                                            рухига багишлайман.

                                                                                          Муаллиф

АФСОНАВИЙ ҲАҚИҚАТ

 

  Азиз улкамиз Туркистон тупрокларининг давоми булган жанубий минтакалар яъни бугунги Фигонистон шимолида жойлашган Мозори Шариф шахрида вукуъ топган бу афсонавий хакикат хужжатсиз, колаверса кайси вакт тарихда содир булиб, жараён этганлиги бизга номаълум. Аммо шу шахарда куп узун вакт яшаганлар ва у ернинг туб ахолиси, узбекларнинг сузи ва берган маълумотларига караганда бу вокеа 1918 ва 1998 йиллар орасида содир булган. Хикояни камина муаллифга Арабистоннинг Жидда шахрида яшовчи юртдошим Мухаммаджон Йулдош ва у кишига Мозори Шариф шахрига борганда уша ерда яшовчи, тугилиб усган бир ватан эгаси узбек киши накл килган. Бир неча йиллар аввал Саудиянинг Тоийф шахрида яшаган тикувчи мархум Абдул Гофур исмли бир юртдош мавзуни каламга олган дейдилар. Аммо у китоб каерда ва кимнинг кулида эканлиги ханузгача номаълум. Хатто уз болалари хам билмайди.

 Асар тарихи булмай бадиий булганлиги учун бу хусус яъни тарих, замон ва вакт хакида унча бош котирмай куя колдик. Аслида Фигонистон булган бугунги улканинг тарихи 300 йилга етиб бормайди. Тасодифий юзага чикиб колган бу тупроклар инглиз ва русларнинг сиёсий кураши, истикомати ва ракобати соясида кат кутарган бу икки улкани бир-бировининг совук юзини курмаслиги ва узок булиш нияти билан Ора, Томпун сохаси уларок буш ташланиб куйилган. Тоглик колок бир тупрок парчасининг эгси булган бу халк хеч миллат булолмаган ва кабила боши моликлар томонидан кабилавий усулларда идора килиниб келинган. Кучи яъни кучманчи мавсумга караб, тогма-тог кучиб юриб, кора чодирларда яшаган ибтидоий бир халк. Аммо ер ости бойлиги дунёда танилган конлари булгани билан ёлгизгина Бадахшонда Ложувард кони, жанубида эса кумир кони ибтидоий усулда ишлатилади, холос. Биринчи булиб бу халкни Марказий идорадан текширган Ахмадшох номли Дуроний тоифасидан  булган бир кишини Дағапаштунлар Бобо деб машхур килишган.

 1880-1930 йиллар орасида Амир Абдурахмонхон идорий ва зохирий сохаларда назоратни кулга олган ана шу йиллар жанубда дағапаштунлар  боскинчи сифатида Туркистон тупроклари булган шимол томон кучирилиб асл тупрок эгалари туркийзабон  халк асомилага тобий тутилиб кул сифатида дага  авгонларга зироат усулларини ургатмокчи булинган ва дағапаштунларга кенг сувлок ер ва далалар берилиб катта имкониятлар яратилган. Баъзи маълумотларга караганда Амир Абдурахмоннинг онаси тожик, отаси эса дағапаштун булган. Шундай булса-да Амир дағаларни доимо бошка халклардан устун куйиб уз кавмини куриклаб иркчилик  (яъни миллатчилик демокчи) килган. Халкнинг 80 %ини сунний, 20%ини эса шиа ташкил килади деган тахминлар бор. Ундан  ташкари 1900 йилдан бугунгача яшаган ахолиси 15 миллионга якин. Лекин канча миллион булганига карамай нисбатанлар тубандагидай тахмин  килинади:

 Дағапаштун 25 %, узбек 15 %, туркман 10 %, тожик 25 %, хазора 10 %, хинду ва балучи 5 %. Дағапаштунлар орасида Ғилжойи кавми хам бор. Аммо уларнинг асли насаби турк Покистон ва Фигонистон чегаралар орасида яшаган дағапаштунларга патон номи берилган. Фигонистонда жангсиз кавми Хазора халки доим камситилиб, хурланган, гуё дағапаштунлар ирки тоза ва нажиб яъни уз авлод ориян колганлар булса хар кандай хурланишга лойик угай авлод булиб яшашга мажбур килинган7 гаякин буюк ва300 гаякин ибтидоий кичик кишлок сифатида шахарларга эга дагаларни диний эътикоди илмий булмай балки оталардан колган мероси одатдагича таклидий булиб колган. Шу сабабли жохил ва мутаасиб, мутакабир халк.

 Нариги халклар орасида турк забонлар, хусусан туркистонлик можирлар муттақий ва Ислом динига боглик дағалар Абдулкодир гелони – желони тарикатига богликрок унинг учун желони бобо дейишади. Диний кишилар купрок Хиндистондаги Девбант мадрасасида диний илм тахсил килишади, аммо дин коидаси урнига доимо иркчи ва авгончи. Чунки бу отадан мерос. Кабила моликлари рахбар хисобланади. Бутун хокимият кулларида, узаро киз олиб – беришади яъни асолатни саклаб колиши бир нави тадбир халк купрок кочокчилик ва чорва билан шугулланишади. Эчки бокиб сут, ёг ва катикдан фойдаланса-да асосий дароматлари кора дори, кукнор, хош-хоши дунёга машхур, купчилиги сузда мулла, аммо  узи жохил.

 Омонуллахон 1918–1920 – йилларда  шу жахолатга карши пинхона ва махфий кураш олиб борган, лекин у инглиз ва ерлик халк орасидан чиккан сиёсий найранглар сабабли улкадан кочган ва ё бадарга килинган. Фигонистонда куплаб Турк забон яшагани учун Онадули Туркия халки моддий ва маънавий ёрдамлар берган. Масалан келажакдаги режалар учун 1900 йилдан бошлаб, дустлик курилиб хар сохаси хусусан илмий шохчалар булган идорий, аскарий, соглик ва бутун ижтимоий сохаларда кумаклашиб келган, хатто хар йил юзлаб талабалар Анкара ва Истанбулда укиб кайтишган. Афсуски кадрношунос Афгон сиёсатчилари яхшилик кадрига етмай, французлар ва 1970 йилдан бошлаб Советлар билан келишиб, турклар ерига уларга ахамият бериб, охириберк кучага кириб колишган.

 

МАЗОРИ ШАРИФ

 Мазори Шариф шимоли Амударёсига туташ Тошкургон ва окча шахарчалари  уртасида жойлашган. Хусайин Бойкаро замонидан бери ахамият берилган Мозори шахри мумтазам ва покизагина  шахар. Шахардаги равза зиёратгохи хам рамзий маънода. Навоий хазратларининг сиёсий кўришлари сабабли кишиларни хурсанд килиш учун бино килинган равза деворларида куринган чиннилар, чини сохасида усталигини дунёга исботлаган Самаркандлик усталар накш килиб, санъаткорлик  хориқа куз-куз килишган кибла томон дарвозанинг чапидаги минорача юзига ишланган туркий феруза рангида бир булим борки, балки атроф улкаларда унинг монанди йук (муаллиф курган).

 Шимол томон Амударё буйлаб Бадахшондан бошлаб, Майманагача узундан узун кенг чул ястаниб ётибди. Лекин тупроги семиз, ханузгача узлаштирилмаган. Ёзда, бахорда бойчечак, лолакизгалдок, момачучук ва хилма-хил чул гиёхи ва чечаклари туфайли жаннат мисоли чаманзор ва кум-кук. Ёмгир мавсуми кичик-кичик кўлчалар пайдо булиб, ёзу киш саксовул, нилғай, тева тиконлари орасида илонлар, эчкиэмар мисоли калтакесаклар диёри. Ёзда ёрилиб кетган ва ковжираган илон изидай карвон йулларининг икки томони тева кумалоклари ва тезаклари сабабли мехнаткаш кора қўнғизларга макон. Кечалари кенг осмонда чараклаган юлдузлар куз кисиб уйнашади. Мозори шарифга якин кишлок ва олислардаги маскун ерларда кизил оёк кабиласидан мард туркманларга карашли кишлокчаларда иффатли туркман аёллари дунёга машхур ранг-баранг саъат хорикаси жун гилам ва шолчалар тукишар, нариги томон уз касбига мохир туркман эркаклари чорвачилик, теричилик, коракўл махсулоти сохасида мехнат килишиб, қон-у тер ичида золим дага авгонлар иктисодиётига хисса кушиб, хужайинларини бойитишга ундашар эди.

 Диндош факат руслардан хам золим дагазабонлар кули остида уз кечмиши учун сабр билан тиришиб чидаган узбек, киргиз, туркман, козок, тожик, хазора ва  панжшири (яъни асли самаркандлик) кавми миллий бирлик ва миллий туйгудан хабарсиз яшаб келишган. Бир замонлар Хирот, Мозори шариф Бойкаро, Навоий, Бехзодларга макон булиб, шу улуг кишилар туфайли адолат ва интизом урнатилиб, шахар атрофи жаннат мисоли богу рога айлантирилган эди. Балх, Оқча,  Шибиргонга ухшаш шахарлар бир-бирига ухшаш обод, лекин минг туккиз юзинчи йилларда усишу ривожланишлар тухтаб колган. Чунки ерлик халк купрок чорвачилик билан шугулланишиб, Зироат ва дехкончилик иккинчи план(режа)га тушиб колган эди. Минг туккиз юзинчи йиллардан кейин Самарканд, Бухоро, Фаргона водийсидан кучишга мажбур булиб колишган Туркистонликларнинг бу диёрга келиб колишгани ва уларнинг дехкончиликда мохир ва уста булишганликлари Мозор шахрига янги куч хамда кон багишлаган.

 Мухожирларнинг келиши соясида Мозори шариф атрофи обод бўлиб, бир муддат фаровонлик давом этган ана шу йилларда узум, майиз, писта, қобуғи юбқа бодом меҳнаткаш деҳқонларни бойитиб қўйган эди. Чунки шу маҳсулот дунё ўлкаларида хусусан Ҳиндистон, Арабистон, Оврупо ҳатто Америкага экспорт қилинган ва шу содирот муносабати билан ваҳший табиат дағапаштунларнинг эътиборига эътибор қўшилиб, шу сабабли қутуриб босқинчиликлари тобора кучайиб, асл ер эгалари  – туркман, ўзбек ва тожикларга тутсақ ва асир кўзи билан қараб, камситиб нонкўрлик қилишгани бошланган.

 

Баҳодиржон ва Мастурахон

 Коммунистлар ва босқинчи советлардан омонда қолиш ниятида бир тўда самарқандлик ва оз миқдорда тотор бор – йўғини ташлаб, жуда оз маблағ билан  сўзда озод фиғонистоннинг шу минтақаларига кўчишга мажбур бўлишган. Шулар орасида йигирма беш ёшлардаги Баҳодиржон исмли йигит ва рафиқаси Мастурахон-у бир ойлик қизи Машкурахон ҳам бор. Мастурахон баланд бўйлик, қора сочли, ғоят гўзал, замонавий кийиниш ва ўлтириб туришни билган ва ўзига хос какликнамо юриши билан бошқа аёллардан ажралиб туради. Тева сиртида кунлар сафар қилишиб машаққатли йўлчиликдан кейин Худо асраб тасодифан Мозори шарифга келиб қўнишган.

 Аслида карвон эллик тевалик йўловчилардан иборат бўлса-да аксари муҳожирлар қашшоқ бўлгани учун ва чегара порахўр даға маъмурларга маблағ тўлаб тўйғазмагани сабабли паштунлар томонидан ўлдирилиб, гўзал аёл қизлари қочирилиб, кўпчилик эркаклар ўлканинг жаҳаннами ҳисобланган Фароҳ, Чихонсур ва Лашкарго номли 500 километрча узоқ жойларга пиёда сургун қилинган. Охири машаккатли йўлларда камдан-кам соғ қолганлар ҳам борган жойларида очлик ва касалликдан ному нишонсиз йўқолиб кетишган. Баҳодиржон Самарқандда боғу роғи бор, ўзига тинч савдогар деҳқон кишининг ўқиган ўғли ва рафиқаси ҳам, шундай отинча, ҳатто баъзан шеър ёзар, иккаласини ҳам оила буюклари Сибирга сургун қилинган қулоқ болалари, етимча бўлиб кўчада қолгач, жон сақлаш ва асир бўлган Ватаннинг келажаги учун сиёсий режа истиқоматида юртдаги ер ости  Махвий Анти рус ташкилотини буйруғи билан амалга ошган эди.

 Сўзда афғон чегарасига ўтгач, қўлдан келганча устоларча ҳаракатлар билан пораҳўр дағаларни тўйғазиб, ўз йўлини очиб бу ерларга келиб қолишган. Ёввойи мижоз, даға афғонларни худоси пул холос эканлигини яхши пайқашганда худовант ишларини ўнгидан келтириб, ватан эгаси ерлик халқ хусусан қизил айақ халфа қабиласига қарашли туркманлар билан танишиб қолди. Улар Баҳодиржон каби ўз қондош, диндош муҳожирларга ҳар томонлама кўмаклашиб хурсанд қилишарди.  Биринчи план ва режа амалга ошиб, Мозори Шарифдаги Чуғдак маҳалласида вайрон бўлиб ётган бир уйни ижарага олиб, ҳаётга янгитдан бошлашди. Ўлтурган уйни яқинида 7-8 хонадон бор, барчаси подачилиги билан кеча кундуз овора янги келиб ўрнашганлардан хабарлари ҳам йўқдай.

 Шу уйда бир ойча дам олишди. Шу муддат ичида кирдан ранги ўчиб, моғори чиқиб кетган кийимли сассиқ афғон аскари-ю эшшак сиртидан майда чуйда сотган                 ўзбеклардан бошқа кимсаларга дуч келишмасди. Баҳодиржон қаердандир 3-5 мардикор топиб мавсумлар сабабли сувоқ сомонлари ювилиб, сақол бўлиб ётган деворни оқ бўр билан оқлатиб, дарвозаларни таъмирлаб, замоннинг энг маҳкам темир қулфларидан ўрнаштириб, тадбир олди рафиқаси Мастурахон қўлидагилар билан Баҳодирхон анъанавий тусда самарқандча қилиб ясатиб интизомга қўйди.

 Ойлардан  жавзо ойи кунлар исигани бошлагач,  гўзал Самарқанднинг салқин ерларини эслаб, сердарахт ҳаводор жой қидира бошлади, кунлардан бир кун уй эгаси одамни зот қўли тегиб ободлашиб қолган уйни кўриб, ижарасини орттиришини талаб қилиб тажанглашиб тўнғиллади.Баҳодиржон вазиятни фаҳмлаб 3 ойилигига бироз қўшиб, қирони кобили курси билан тўлади. Аммо уй эгаси очкўзлигини исботлаб, курси баландроқ бўлган қирони афғони берасан дея оёқ тиради. Баҳодиржон жаҳл билан Мусулмонда қовул деган сўз бор, бу қандай ахлоқ ва инсофсизлик дея эътироз қилмоқчи бўлди. Аммо уй эгаси тўнини тескари кийиб, бақириб – чақириб, уйдан чиқармоқчи бўлди.

 Энди тинчиганда жанжаллашиб ўлтиришни  ўзига эп кўрмай, битга ўчакишиб кўрпа ёқмаслик учун пулга яна қўшди. Чунки Баҳодиржон билардики, буларнинг дарди пул. Одамийликдан баҳс очиб ўлтиришнинг фойдаси йўқ. Ҳам ўзи бунақа бачкана пулларга эҳтиёжи ҳам йўқ эди. Ўз бисотида тиш кавагида ўзига яраша маблағ сақлаган. Ундан ташқари ватан ҳимояси ва советларга қарши сиёсий кураш учун Самарқанд ва Жиззахдаги махвий ер ости Миллий ташкилот томонидан берилган омонат уч юз йил олдин ҳам бор эдику, ўшани ўйлаб лом-жим демай ижара пулини тўладию хотиржам бўлиб қўяқолди. Чунки гап чўзилса даға афғон хонага кириб кўрпачага ўтириши аниқ, ўшанда хона сасиб, жийиб, қирқ йиллик бити ўрмалаб астори аврасидан қийматлироқ тушарди.

 Назокатсизлик бўлса-да уй ичига таклиф қилмай жўнатиб қўя қолди. Афғонларнинг  салласи10 метриштони эса40 метрбўздан иборат. Иккаласи ҳам бир кийиладию ўлганда чиқарилади. Бит жонивор саллани бир учидан нариги учига 10 йилда, иштони бир чокидан оғига 40 йилда ўрмалаб боради деган ҳикояни чин эканлигига ишонгиси келади кишининг. Чунки оқ бўз кўм-кўк ҳатто қоп-қоралашиб колганлигига муаллиф ўз кўзи билан кўрганлигига гувоҳ.

 Уй эгасини жўнатиб турувдики, икки елкасида таёқ, икки учига майда чуйда уч бурчак қорамтир халтачалар учида суви чакиллаб оқиб турган аллабало нима оқ нарсани кўтариб, бир даға ўтиб қолди. Ҳурмат билан савол бериб халтачаларни қўли билан йўқлаб қаттиқ ҳам эмас, юмшоқ ҳам эмас оқ нарсани кўргач, ишорат билан бу нима, демоқчи бўлди. Баҳодиржон афгон дағалаб Панир (пишлоқ) деди. Иккинчи сўзни кутмаёқ, ҳовлига кириб кетди Баҳодиржон. Чунки бу халтачалар ҳам бирор ўлган дағани эски иштонидан парчаланиб тикилганини билгандай ижирғанарди.

 Жума намозни адо қилиш учун узоқроққа яъни маҳалла марказига борганда энди келиб турган уч ўзбекка кўзи тушди. Отлик меҳмон ҳамшаҳарларни кўриб севиниб кетди. Зеро, булар ўзи кутиб турган миллий ташкилотчилардан эди. Ўшандай бўлса-да парол сўрашни уйғун кўриб, олдин ҳол аҳвол сўради. Жума намоздан сўнг пароллар алмашиб, бир бировларини Миллий ташкилотдан эканликларини билиб олишди ва биргалашиб уйга жўнашди. Ҳовлида 4 хона бор, ташқи томонда бир хонали том бор. Меҳмонлар шу хонага жойлашди. Аср, шом ва хуфтон намозигача меҳмонларни безовта қилмади, чунки улар чарчаган. Хуфтон намози энг кекса меҳмон имомлигида жамоат билан ўқилди.

 Тамаддидан сўнг суҳбат бошланди. Узун бўйли, 35 ёшлардаги қорақош, чиройли кишига қараб, мавзуга  киришинг Абдирашиджон, деди пешона жимириб Баҳодиржон. Меҳмон Абдурашид ҳам кутгандай (яхши бўлади. Ҳамдамжон нима дейсиз) дея ёнида ўтирган 20 ёшларда паканароқ йигитга разм ташлади. Йигитча бош лиқиллатиб жавоб маъносида ва ён бошлаброқ ўтирган бети чўтир ҳамрохини туртди ва «сиз ҳам ухламай гапиринг, Тешабой» деди. У ҳам майли дея жавоб бергач, суҳбат давом этди.

 Миллий ташкилотчиларни сизу юртдошларга саломлари бор, вазият кун сайин кескинлашиб, сиёсат соҳасида авзо таранглашиб, чегарамиз торайиб бормоқда. Ҳозирчалик яна 20га яқин хонадон бу томонларга мажбурий сафар тараддудини кўрмоқда. Йўл-йўлакай одамларимизга хабар бериб, бош балоси порахўр чегарачи дағаларни тўйғазиб келдик, дея ютқунди.

 «Юртдаги диний, сиёсий фаолиятларимизни четдаги касу нокас билмаслиги керак, диққатли бўлайлик» дея бир халтачани узатди. Омонатни таслим олинг Хамдамжон ва Тешабой ҳам гувоҳ бўлиб қолишса, деди жиддий пешона жимириб ўлтирган меҳмонлар ҳам табассум билан бош ирғашди ва бири «йўлдан топиб олсанг ҳам ҳисоблаб ол деганлар тажрибали кишилар»,- деди. «Бизга ҳужжат беришингиз шарт эмас, чунки йўлларда сир фош бўлиб қолиши мумкин ва эҳтимолдан ҳоли эмас»,- деди Абдурашид.

 Махзун ўтирган Тешабой «янги йилдан бошлаб паролимиз озоднинг жавоби истиқлол, унга қараб янги келганларга муомала қиларсиз» деди. Илтифотингиз учун раҳмат, – деди Баҳодиржон. Ватан озодлиги учун қурол олиш ниятида халқ томонидан бу омонат маблағни омонат жонидай сақлаб, миллий йўлда харжлаб ҳар замону маконда ҳисобини беришга тайёр тураман худохоҳласа, албатта дедила учи бир оғизда тиш кавагида сақлаб шу муқаддас диний ва миллий йўлда харжлансин дея бор йўғини бизларга топширган Туркистон, хусусан Жиззах ва Самарқанд халқига минг раҳмат.

 Бу диёнатли кишилар сизу бизга ишониб топширган бўлса биз ҳам диний ва миллий қоидаларига қараб, ҳаракат қиламиз, иншооллоҳ! Суҳбат пайтида сўзлар ғоят секин ва паст овозда давом эттирилди. Чой, меваҳўрликдан кейин чарчаган меҳмонлар хайрлашиб, Баҳодиржон ҳовлига кириб кетди. Баҳодиржон меҳмонларни Тошқўрғон шаҳарчасига кузатгач, биринчи иш бўлароқ Мазори Шариф марказига бориб ҳазрати Али зиёратгоҳи бўлган равзага яқин растага савдогар тожик юртдошга учраб, дўкон сотиб олиш хусусини тушунтирди. Соқолли, нуроний юзли, камгап, камида 55 ёшлардаги кишини номи Худодод суҳбатдаги сўзларга қараганда то Самарқандга ҳам дуолар билан аввалдан тижорий алоқаси борлиги маълум.

 Худодод қошини жимириб туриб, растада дўкон топиш қийинроқ лекин жуҳут ва ҳиндийлар муқим. Кокосаройда кенгроқ дўкон топиш мумкин, деди. Аммо манга тўғри келмаган хусуси шулки, у ерда улгуржи сотиш бўлади, чакана бозор эмас. Кўрнинг истагани бир кўз, худо берди икки кўз  – деди Баҳодиржон,-манга ҳам шундоқ керак, ижара масаласини қандай қиламиз?»

Худодод:

-ижара тўлаш ерига манга қолса пулингиз етса мулкини сотиб олақолинг, дейман. Кўч-кўч қилиб юргандан кўра бу ташвишдан қутулиб қўя қоласиз,- деди чой қуйиб бериб туриб.

-мулк нархи жуда катта бўлса керак,- деди Баҳодиржон.

-йўқ деди Худодод. Шу кунларда жуда ҳам сиқувга олинган Ҳиндистонга кўчишмоқчи бўлиб юришибди. 10 олтинга оласиз, ҳатто майда чуйдаси билан.

 Баҳодиржоннинг ақлига бир нарсалар келгандай ўйланиб қолди. Абдурашид Тошқўрғонга жўнаркан йўлда омонат пулини, тўғрироғи 3 юз олтинини олдингилар ёнига ёзиб эртадан кечи йўқ Мозори шариф марказларидан бир дўкон олиш керак. Қўлдан келганча ҳиндистонлик савдогар мусулмон кишилар ёнидан бўлса ва ёки ўзимиздан кўчиб келган жуҳудлар ёнидан бўлса яхшироқ, чунки инглизлар билан қурол масаласида алоқа боғлаш осонроқ бўлади дея таъкидлаганди. Ҳинд-афғон чегарасидаги патон-афғонларга эҳтиёт бўлиш, сир бермаслик тўғрисида алоҳида таъкиддан амр бор ташкилотимиздан, деган эди. Ундан бошқа шаҳар четларидан кенгроқ бир тупроқ сотиб олишни, чунки энг кеч қавус ойида етиб келадиган маҳожирлар учун уй-жой ва иш кераклигини ҳам эслайди. Ва ҳатто баъзилари жинс  ҳайвонлардан хамиртурушлик олиб келишмоқчи деб  қўшимча қилган эди.

 Унинг учун Худодга кенг ҳақ бериб “Сиз дўконни гаплашиб қўйинг, ман пулни олиб келаман” дея хайрлашиб чиқиб кетди. Баҳодиржон уйга борганда рафиқаси Мастурахон энди аср намозини адо қилиш учун бет-қўл ювиб турганини кўрди. Салом бериб, уст-бошини ечди-ю таҳоратга йўналди. Чунки намоз қазо вақтига яқин. Намоз ўқиб энди салом бериб туришган эди-ки қоқилган дарвоза ортидан ожиз бир заифанинг титроқ товуши келиб қолди. Баҳодиржоннинг ичига ғулғула тушгандай авзои бошқачароқ, дарвозага югуриб, бир қанотини очганда, юзини ажин босган, кекса оқсоч, уст кийими йиртиқ-пиртиқ, телбасифат бир аёлга кўзи тушди. Хизмат, демоқчи бўлди, аммо унгача ўзидан кетган мажолсиз аёл йиқилиб тушди.

 Кўзи очиқ заифа вужудининг кемтиклари бўртиб, бадани тери мисоли, чармлашган. Баҳодиржон шошиб, рафиқаси Мастурани чақирди. У хонадагиларини ташлаб, кечроқ югуриб чиқди. Вой шўрим қурсин, нима қилиб қўйдиз бечора аёлга, дея додлади. Жинни бўлдингизми онаси? Ўзингизни йиғинг, ман нима қилардим? Ўзи йиқилиб тушди, кўриб турибсизку аҳволини – деди жаҳли чиққандай. Биргаликда кўтар-кўтар қилишиб, хонага ташиб олиб боришди ва кўрпачага узайтириб ёткизишди. Юзига сув сепишиб, қўл-оёғини уқалашиб туришганда, аёл мадорсизча кўзини очиб, турмоқчи бўлди. Аммо кучи етмай, боши ёстиққа ёпишиб қолди. Мастурахон югуриб, ўчоғида қайнаб турган угра ошдан чиннига озгина ва чамбаракдаги қатиқдан қўшимча қилиб чайиб, совутиб аёлнинг ярим  очиқ оғзига авайлаб ялатди.

 Нордонгина татувлик маза тилга таъсир қилгач, кампир дудоқларини ўйнатиб, уйғонгандай бўлди. Хуллас ярим кечага яқингача навбатма-навбат сув-шарбат, қоқирим ва суюқ ош ичиришиб, бир амаллаб кампирни хушига келтиришди-ю ўзлари ҳам бўлганича бўлиб, чарчаб, ҳатто қизлари Машкурага тўлиқча қарашолмай, икки томон чўзилиб ётган аёл томонда енгилгина жойда ухлаб қолишди. Бомдодда кампир ўзига келиб, анчагина тирилиб, салом берди. Бет-қўл ювиб намоз ўқигани келганлиги сезиларди.

 Лекин мумкин эмасга ўхшарди. Эр-хотин намоздан кейин нонушта тайёрчилигига бошлашиб, дастурхон ёйилиб, Мастура йиғлаган чақалоқ томон югурди. Баҳодиржон кампирга термилиб, гап сўрамоқчи бўлди. Аёл қалтираб туриб секин, битта-битта сўзга бошлаб: Исмим Умринисо, етмиш беш ёшдаман, самарқандлик бўламан, хўжайин тижорат билан шуғулланган ва Самарқандга қатнаган, афғонҳазоралардан Зулкуф бўлган бу зотнинг Шаҳрисабз ҳазора қишлоғида қариндошлариям бор. Йилларча олдин у кишини никоҳига ўтиб, шу томонларга келганман. Қариндошим йўқдай гап. Қизларимиз дунёдан ўтган. Ман шу йўлларда катта боғга эга эдим. Дала, еру сувларимиз бўлган…

Давоми бор.

 

SHARE