Ватандошимиз оиласига ёрдам беринг!

Яхши-ёмон кунларда ўзаро йўқлаб туриш, касалмандлар аҳволидан хабар олиш, тўю маракада бир-бирини қўллаб-қувватлаш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган қадриятлардан бири. Айниқса, муқаддас Рамазон ойида эзгу ишларга қўл уриш, сахийлик қилиш азалий одатларимиздандир.

Шу кунларда АҚШда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз яна бир хайрли ишда бизга яқиндан ёрдам беришини сўраймиз. Гап шундаки, ватандошларимиздан бири, шу йилнинг 2012 йил июнь ойида АҚШга келган Дилшод Тўхтамишевнинг яқинларига ҳар томонлама кўмак керак.

Дилшод жарроҳлик операциясидан сўнг қон босими тушиб, вафот қилди. Икки нафар қизалоғи ва турмуш ўртоғи ҳозирда ватандошлари ёрдамига жуда ҳам муштоқ.

Сизлардан Дилшоднинг оиласига жаноза тадбирларини ўтказиш учун тегишли харажатларни қоплаш учун қўлдан келгунча қуйидаги линк орқали ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз. Мазкур ҳомийлик акцияси Ўзбек жамоатчилик уюшмаси томонидан ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбир Ўзбек умум уюшмаси томонидан ташкил этилиб, шу ўринда уюшма сўнгги 3 йилда Нью-Йорк, Нью Жерси ва Пенсильвания штатларида ҳамюртларимизга жаноза тадбирларини ўтказишда яқиндан кўмак бериб келмоқда.

Ёрдам беришни истаганлар ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛАдан фойдаланиши мумкин.

SHARE