Тошкент шаҳрида кўчмас мулкларнинг нархида барқарор ўсиш кузатилмоқда

Тошкент шаҳрида уй-жойлари нархида ўсиш кўрсаткичлари барқарор давом этмоқда. Чунончи, шу йилнинг июнь ойида шаҳардаги уй-жойларнинг ҳар бир метр квадрати ўртача 549 долларга баҳоланган*. «Sion Research» тадқиқот маркази таҳлилларига кўра, бу май ойига нисбатан олиб қараганда 0,2 фоизга қимматлашганидан далолатдир. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ҳозирги нарх 2011 йилнинг май ойидагига нисбатан 15,8 фоиз кўпдир. Эътиборли жиҳати, ўсиш суръати юқори нархдаги уй-жойларда ҳам, эконом класс уй-жойларида ҳам кузатилди.
Уй-жойлар савдосининг 66 фоизи икки ва уч хонали квартирали хонадонлар олди-бердисига тўғри келди. Кейинги ўринларда бир ва тўрт хонали квартиралар 18,2 фоиз ҳамда 13,3 фоиз билан ўрин олган. Одамларда кўпхонали уйларни олишга бўлган қизиқиш у даражада юқори бўлмаган.
*Изоҳ: икки хонали уй, масалан, 50 квадрат метр бўлса, унинг нархи 27450 доллар бўлади.

SHARE