“МТС — Ўзбекистон”нинг директори озодликка чиқарилди

«МТС-Ўзбекистон» бренди остида фаолият олиб борган “Ўздунробита” МЧЖ ХКнинг вақтинчалик директор лавозимини бажарувчиси Радик Даутов озодликка чиқарилган.  Бу ҳақда МТС матбуот хизмати Елена Кохановскаяга таяниб ОАВлари хабар тарқатган. Эслатиб ўтамиз, Россия фуқароси бўлган Радик Даутов “Ўздунробита” ХК мансабдор шахслари устидан олиб борилаётган тергов жараёнида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган эди.

SHARE