Барак Обама АҚШдаги президентлик пойгасида етакчилик қилмоқда

Америка маъмуриятининг амалдаги раҳбари Барак Обама АҚШдаги президентлик пойгасида ишонч билан етакчилик қилмоқда.

Бу ҳақда Pew Research Center томонидан ўтказилган сўровнома натижалари далолат беряпти.  Тадқиқот натижаларига кўра, сўровда қатнашганларнинг 51% Обамани қўллаб-қувватлашади ёки уни прездентлик сайловларида қўллаб-қувватлашга мойил. Ўз навбатида, респондентларнинг 41% Оқ уй раҳбарининг рақиби – Массачусетснинг собиқ губернатори Митт Ромнини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. Ушбу рақамлар июлдаги сўровнома натижаларига яқин бўлиб, Pew Research Center томонидан 2012 йил январида ўтказилган охирги саккизта сўровнома якунлари бўйича Обама доимий равишда 4 дан 12 та фоиз пункти билан етакчиликни сақлаб келяпти.  Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайловлари 6 ноябрда ўтказилади.

Mанба: “Российская газета”.

SHARE