Googoosha нинг қўшиғи Америка чартининг энг яхши қўшиқлар бешталигидан ўрин олди

Googoosha ижросидаги Round Run композицияси Американинг Billboard журнали версияси бўйича HOT DANCE CLUB PLAY нинг энг яхши қўшиқлар бешталигидан ўрин олди.

 Американинг оммабоп Billboard журнали онлайн версияси энг қайноқ рақс хитлари рейтингини нашр этди. Billboard (“Биллборд”) — мусиқа индустриясига бағишланган ҳафталик журнал. У шоу-бизнеснинг барча аспектларини, шу жумладан ҳафталик янгиликлар, муаллифлик мақолалари, аудио- ва видеоальбомлар ва ҳ.к.ларни қамраб олган. Бироқ журнал ўзининг чартлари билан машҳур. Журнал рейтинги клублар ва ди-жейларнинг ҳафталик тақдим этиладиган маълумотлари асосида шаклланади.

Таниқли ди-жейлар White Shadow, Razor N Guido аранжировкасидаги Round Run композициясига ишланган ремикс шу йилнинг апрель ойидан бошлаб кўпгина радиостанцияларнинг эфирида ва АҚШ, Европа ва Осиёнинг юздан зиёд тунги клубларида янграмоқда. Американинг кўпгина ди-жейлари ушбу трекни ўз сетларига фаол киритишяпти.

Round Run сингли ва альбомдаги бошқа композицияларни ҳам realgoogoosha.com сайтида тинглаш мумкин.

Манба: http://newstar.uz/yangiliklar/

SHARE