Олимпиадада кутилмаган ҳолат: АҚШ байроғи узилиб тушди (фото)

Кеча теннис бўйича аёллар ўртасида Олимпиаданинг финал баҳси ўтказилди ва ҳал қилувчи баҳсда АҚШлик Серена Уильямс россиялик Мария Шараповани осонлик билан мағлубиятга учратди — 6:0, 6:1. Бронза медали эса беларуслик Виктория Азаренкога насиб этди.  Ғолибларни тақдирлаш маросимда кутилмаган ҳолат юз берди. Совриндорларга медаллар тақилиб, ғолиб спортчи номига АҚШ мадҳияси янграган ҳолда, 3та давлат байроғи кўтарила бошлади. Байроқ деярли энг юқори нуқтага етганида, кутилмаганда АҚШ байроғи флагштокдан узилиб, ерга тушди. У ерда эса фақат Россия ва Беларусь байроқлари қолди.

Бу ҳолат теннисчиларда табассум уйғотди. Ташкилотчилар эса байроқни бошқатдан илишга қарор қилишмади. Манба: www.stadion.uz.

SHARE