Порахўрлик ва чақалоқфурушлик билан боғлиқ 150 га яқин жинояти учун xивалик шифокор қамалди

Хива туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-туғруқ мажмуаси бўлим бошлиғи Қўзибой Нуримов порахўрлик ва чақалоқфурушлик билан боғлиқ 150 га яқин жинояти учун қамалди. Айтилишича, Нуримов операция учун мурожаат қилган 20 дан ошиқ бемордан бир неча юз доллар миқдорида пора олиб келган, 10 га яқин чақалоқни сотган.”Ҳуррият” газетасида ёзилишича, “оналар ва уларнинг оила аъзоларидан товламачилик йўли билан пора олиш унинг учун оддий ва одатий ишга айланган”. Ушбу жиноий иш доирасида Қўзибой Нуримовдан 10 минг доллар пора олган Хива туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳамид Қурбонов ҳам ҳибсга олинган.

“Туғруқхонадай фаришталар даргоҳида жиноятчи тўдалар 2 йилу 2 ой мобайнида кўланкаси майдон бўлиб, жиноий фаолият юритсалар-у, наҳотки, биров уларнинг мушугини пишт демаса?!”, деб ёзади номи юқорида қайд этилган газета.

SHARE