Европанинг Топ-10 энг ривожланаётган жамоалари: ПСЖ ва “Сити”дан бошлаб “Анжи” ва “Локо”гача

Европанинг Топ-10 энг ривожланаётган жамоалари: ПСЖ ва “Сити”дан бошлаб “Анжи” ва “Локо”гача

Махачқалъанинг Анжи ва Москванинг Локомотив клублари ҳам Европанинг энг ривожланаётган жамоалари рейтингидан ўрин олишди. Бу рўйхатни охирги йилларда саҳий миллиардерларнинг қимматбаҳо футболчилар учун ажратаётган маблағлари эвазига молиялаштирилаётган жамоалар ташкил этади. Булар қаторига Франциянинг ПСЖ ва Англия чемпиони Манчестер Сити ҳам киради.

1.ПСЖ (Париж, Франция). Париж жамоаси бу мавсумлар оралиғида Милан билан 70 миллионлик шартномага келишиб, ҳужумчи Златан Иброҳимович ва ҳимоячи Тиаго Силва каби юлдуз футболчиларни сотиб олишга улгурди. Кўпчиликнинг айтишича, ПСЖ яқин мавсумларда Марсель, Лион ва амалдаги чемпион Монпелье жамоаларига етарлича қаршилик кўрсатиб, Франция футболининг етакчисига айланар экан.

2.Анжи (Махачқалъа, Россия). Каспий денгизи қирғоқларида жойлашган шаҳар жамоаси, 2011 йил январ ойида миллиардер Сулаймон Каримов томонидан сотиб олингандан кейин жуда катта ўзгаришлар содир бўлди. Олигархнинг футболчилар учун ажратган пулларига Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Роберто Карлос, икки карра Чемпионлар Лигаси ғолиби камерунлик Самуэль Это’О, Челси ўйинчиси Юрий Жирков, Англия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиларидан бири Крис Самба ва Кубаннинг асосий снайпери Ласина Траорелар харид қилиндилар. Ўтган мавсумда Анжи Гус Хиддинк бошчилигида Россия чемпионатида 5-ўринни эгаллади ва Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритди.

 

3.Ньюкасл Юнайтед (Англия). Бу жамоанинг премьер-лигага қайтиши жудаям омадли келди. Кончилар шаҳридаги жамоа Ливерпуль, Эвертон каби жамоаларни ортта қолдириб, 5 ўринни эгаллади ва Европа Лигасида қатнашиш ҳуҳуқини қўлга киритди.

 

4.Боруссия (Менхенгладбах, Германия). Ўтган мавсумнинг яна бир жўжахўроз жамоаларидан бири, бир қанча вақт етакчиликни хеч кимга бермасдан, Мюнхеннинг Бавариясини икки марта енгди ва чемпионат охирида 4 ўринни эгаллади.

 

5.Наполи (Италия). ПСЖга ўтиб кетган Лавессини йўқотишига қарамай, Наполи Италиядаги дахшатли куч бўлиб қолмоқда ва янги мавсумда олдинги етакчилари Гамшик ва Каванига ишониши мумкин. Сицилия жамоаси 2012 йилнинг баҳорида катта ютуқларга эришиб Чемпионлар Лигасининг плей-оффига чиқиб Челси, яъни бўлажак чемпионга ютқазди. Шунингдек, Ювентусни Италия Кубоги финалида мағлубиятга учратиб, ғолибликни қўлга киритди. Интердаги ўтиш даврини, Миланнинг иккита асосий ўйинчисининг йўқотишини ҳисобга олган ҳолда, Вальтер Матцаррининг Наполиси Италия чемпионати етакчилари қаторига кириб олиш имкониятига эга.

6.Малага (Испания). Клуб молиялаштирилгандан кейин 2011/2012 йилги футбол мавсуми Малага учун муваффақиятли тугади ва Испания чемпионатида 4 ўринни эгаллаб жамоа тарихидаги энг юқори натижага эришди, шу билан бирга Чемпионлар Лигасининг 2012/2013 мавсуминиг квалификациясида қатнашиш ҳуҳуқини берувчи йўлланмани қўлга киритди. Аммо бу клуб айни вақтда оғи дамларни бошидан кечирмоқда…

 

7.Манчестер Сити (Англия). Қилинган миллионлаб сарфлар Манчестер Сити учун натижа бериб, охирги дақиқаларда Манчестер Юнайтеддан чемпионликни тортиб олди. Шунингдек катта учлик (МЮ, Арсенал, Челси) гегемонлигига нуқта қўйди. Бу мавсумда ҳали катта трансфер қилмаган бўлсада, эски таркибнинг (кўп жафо тортган Тевес Роберто Манчини билан ярашиб олди ва Агуэро билан ҳужумда ўйнайди) ўзи дахшатли кучга эгадир.

 

8.Атлетико (Мадрид, Испания). Испания чемпионатида ёмон қатнашиб, Мадрид дербисида ютқазганларига қарамай, Диего Симеоне жамоаси Кубоклар клуби эканликларини тасдиқладилар. Охирги уч йилда жамоа икки марта Европа Лигаси – халқаро майдонда аҳамияти бўйича иккинчи ўринда турадиган мусобақани қўлга киритдилар.

 

9.Брага (Португалия). Охирги 6 йилда 10 та мураббий алмашганига қарамай, Португалия футболи етакчилари: Спортинг, Бенфика, Порту гегемонлигига барҳам берди. Ёшларга билдирилган ишонч ўзини оқлади ва натижа берди. Кўпчиликка таниш бўлмаган бразилиялик Лима ўтган мавсумда рақиблари дарвозасига 20та гол киритди ва Бенфиканинг ҳужумчиси Кардосо билан тўпурарлик лаврасини бўлишиб олди. Шунингдек, Брага ўтган мавсумда Европа Лигасининг финалигача етиб борди.

10.Локомотив (Москва, Россия). Пойтахтлик темирйўлчилар овозаси кетган мураббийнинг тайинланиши эвазига бу рўйҳатдан жой олдилар. Чемпионат эндигина бошланганлиги туфайли ҳали ҳеч қандай натижага эришмаган бўлсалар-да, Хорватия терма жамоасининг кўп йиллик устози Славен Билич Англия жамоаларидан тушган бир қанча таклифларни рад этиб, Локомотивга бошқаришга розилик бергани Европада овоза бўлиб кетди. У бир нечта трансфер қилишга улгурди, ҳусусан унга яхши таниш бўлган хорватиялик ҳимоячи Ведран Чорлукани сотиб олди. Шунингдек, ҳозирда жамоадаги Роман Павлюченко, Фелипе Кайседо ва Виктор Обинна каби форвардлар кучли ҳужум чизиғини ташкил этишмоқда.

Абдурашид Абдулазизов тайёрлади

Манба: www.Fk.uz

SHARE