Ўзбекистон мусулмонлар идораси закот, фитр ва фидя нисобларини эълон қилди

Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашинининг жорий йилдаги закот, фитр садақа ва фидя бўйича қабул қилинган қарорини эълон қилди.

1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг ҳижрий 1433 йил (милодий 2012 йил) Рамазон ойи учун ЗАКОТ нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 105.882 ( бир юз беш минг саккиз юз саксон икки) сўм эканини эътиборга олиб, 85 гр. тилло ҳисобидан закот нисоби 9.000.000 (тўққиз миллион) сўм экани ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 225.000 (икки юз йигирма беш минг) сўм закот чиқариш тўғрисидаги хулосаси маъқулланди.

2. Бу йилги Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгилади. (Масалан Тошкент шаҳар бозорида 1 кг. буғдойнинг нархи ўртача 1000 сўм бўлса, демак 2 кг.бўғдой нархи 2000 сўм бўлади)

3. Бу йилги Фидя миқдори бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 6000 (олти минг) сўм деб белгиланди.

SHARE