Олимпиада-2012. БОКС. Ниҳоят, узоқ кутилган ғалаба қўлга киритилди. Аббос Атоев ярим финалда!

Ниҳоят, узоқ кутилган ғалаба қўлга киритилди. Умидли ва иқтидорли боксчимиз Аббос Атоев ҳиндистонлик рақибини мусобақанинг чорак финалида мағлуб этди ва камида бронза медалига эгалик қиладиган бўлди. 75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Аббос гарчи кичик устунлик эвазига бўлса-да, ғалабага эришди. Ҳиндистон вакили Вижендерга қарши беллашув жуда оғир ва муросасиз ўтган бўлишига қармай, у ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Очколар бўйича умумий ҳисоб – 17:13.

Ушбу ажойиб ғалаба билан барчангизни чин дилдан муборакбод этамиз  

SHARE