Ўзбекистонлик Артур Таймазов Лондон Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

Миллионлаб ўзбекистонлик спорт мухлислари кутган натижа ниҳоят бугун ушалди. Ўзбекистон терма жамоаси вакили, эркин кураш мусобақаларида 120 кг вазнда татамига чиққан Артур чорак финалга чиқиш учун Германия вакили Ник Матюхинни 4-0 ҳисобида мағлуб этди.

Чорак финалда эса эронлик курашчи Комил Хасимийни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Ярим финал баҳсларида АҚШ вакили Терлев Длагнев устидан ҳам мутлоқ ғалабани қўлга киритиб, финалда грузиялик Давид Модзманашвилини 2-0 ҳисобида доғда қолдирди. Шундай қилиб, Артур Таймазов уч карра Олимпиада чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.

Артурни ва барча ватандошларимизни мана шу ғалаба билан чин юракдан қутлаймиз.

SHARE