Энди “негр бўлмайсиз”, ўртоқ “негр”!

АҚШ Аҳолини рўйхатга олиш бюроси мамлакат аҳолисини ҳисобга олиш тизимини бутунлай ислоҳ қилмоқчи. Ушбу ислоҳотлар замонавий ўзгаришлар талабидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда. The New York Times газетасининг ёзишича, бюро режасига кўра, респондентлар учун саволномадан бир қатор саволлар чиқариб ташланади. Чунончи, АҚШда ишлатилиши ножоиз бўлган “негр” сўзидан бутунлай воз кечилади. Унинг ўрнига “қора” ёки “афроамерикалик” сўзини қўллаш таклиф қилинмоқда.

Қолаверса, келиб чиқиши асли Лотин Америкасидан бўлганлар ўзларини “Hispanic” сифатида кўрсатиши мумкин. Яқин Шарқдан келган америкаликлар эса ўзларини “Араб” ёки “Яқин Шарқлик” сифатида Аҳолини рўйхатга олиш бюросида қайд этишлари мумкин бўлади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, АҚШда охирги марта 2010 йилда аҳоли рўйхатдан ўтказилган бўлиб, ўшанда кўпчилик қоратанли америкаликларда “негр” сўзи эътироз туғилган эди. Ўз навбатида, Лотин Америкаси вакиллари ўзларини ким сифатида кўрсатишни билмаган эди.

SHARE