Тошкент шаҳар хўжалик суди “Ўздунробита” лицензияларини бекор қилди

Тошкент шаҳар хўжалик суди “МТС” компаниясининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси “Ўздунробита” МЧЖ ХКнинг барча лицензияларини бекор қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги мурожаатини қаноатлантирган.

Бу ҳақда  “Прайм” ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Телекоммуникациялар соҳасидаги асосий ваколатли орган Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ўтган ҳафта “Ўздунробита”нинг вилоятлардаги филиаллари алоҳида лицензия олмасдан ноқонуний фаолият юритганлиги учун унинг барча лицензияларини бекор қилишни сўраб, Олий хўжалик судига мурожаат қилган эди.

Бу ҳақдаги ахборот “МТС” алоқа оператори ҳам тасдиқлаган. Компания вакилиги кўра, компания қонунда белгиланган ўн кун ичида апелляция тартибида мурожаат қилишини маълум қилган.

SHARE