АҚШ Ўзбекистонда ҳарбий база очмайди

Шу кунларда Ўзбекистон расмий ташриф билан бўлиб турган АҚШ делегацияси раҳбари Роберт Блейк бир қатор хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатилган АҚШ Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий база очиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этган. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги хабар беради.

Афғонистондаги вазият хусусида сўз борган йиғилишда, ўз навбатида, АҚШ давлат котибининг Жанубий ав Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк АҚШ 2014 йилдан кейин Америка ҳарбийларининг Афғонистонда қоладиган қисми мақомини белгиловчи шартнома шу йил ичида имзоланишини маълум қилган.

2015 йилдан бошлаб Америка етакчилигида халқаро хавфсизликни таъминлаш кучлари Афғонистонда мамлакат ҳарбийларига кўмакчи сифатида ҳамда кадрлар тайёрлаш ишларига жалб қилинади. Шу билан бир қаторда, Афғонистон ва НАТО маъмурияти ушбу мамлакатда янги тинчликпарвар миссия режасини ишлаб чиқишга келишиб олган. Ушбу миссия НАТО шафелигида 2014 йилдан кейин иш бошлайди. НАТО кучлари чиқиб кетгач, Афғонистон хавфсизлигини таъминлашга 300 минг нафардан ортиқ афғон ҳарбийлари ва полиция ходимлари жалб қилинади. Уларнинг таъминоти ва тегишли жиҳозлар билан қуроллантирилиши учун НАТО (АҚШ ва бошқа донорлар) йилига 4,1 миллиард доллардан маблағ сарфлашни режалаштирмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бу режалар Россиянинг ғашига тегмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакили В. Чуркин Россия 2014 йилдан сўнг Афғонистонда НАТО кучлари амалиётларига билан боғлиқ муносабатларга аниқлик киритишни талаб қилишини таъкидлади. У ҳозирги НАТО кучлари Афғонистон ва бошқа қўшни давлатларда бошқа шаклларда ўз фаолиятини давом эттириши мумкинлигидан ҳавотирда эканлигини билдирган. Бу беқарорликка сабаб бўлиши мумкин.

SHARE