“МТС—Ўзбекистон”нинг вақтинчалик директори Тошкентни тарк этди

Россиянинг “МТС” компаниясининг “Ўздунробита” МЧЖ ХК шўъба корхонаси директори вазифасини бажарувчи Р. Даутов Ўзбекистонни тарк этган. Бу ҳақда “Регнум” ахборот агентилиги хабар тарқатди. Россия фуқароси бўлган Радик Даутов “Ўздунробита” ХК мансабдор шахслари устидан олиб борилаётган тергов жараёнида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган эди.

Россия Федерацияси элчихонасининг мурожаати билан, 2008 йилдан бери “Ўздунробита” ХКнинг молиявий назоратчиси лавозимида ишлаб, Тошкент шаҳрида яшаб келган, Жиноят кодексининг бир қанча моддалари бўйича айбланиб, 29 июндан жиноят ишига жалб қилинган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган Р. Даутовни кўриш учун Россия Федерацияси Элчихонаси консули вазифасини бажарувчи А. Поповга консул ваколати доирасида барча шарт-шароитлар яратиб берилди.

Консулнинг билан учрашувда Р.Даутов уни ушлаб туриш шароитлари тўлиқ қаноатлантириши, ўз адвокатлари Т.Кравченко ва А. Ҳамидовлар билан мунтазам кўришиб турганини маълум қилди. У Ўзбекистон ҳуқуқ-тартиботлари фаолияти устидан ҳеч қандай шикоят билдирмаган эди.

SHARE