“Бек—барака”да отишма эмас, ўқув машғулоти ўтказилди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган Режа бўйича ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ва тегишли давлат органлари ҳамкорлигида, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган “Бек-барака” савдо мажмуаси ва унга туташ Тошкент автомобиль ҳалқа йўли  ҳудудларида оммавий тартибсизликларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича шартли номи “Вал” махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилган. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти хабар беради. Гап шундаки, мазкур тадбир аҳоли ўртасида турли миш-мишларнинг тарқалашига сабаб бўлган эди.

Ўқув машғулотида Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари ўзларини касбий маҳоратларини  кўрсатиб, давлат ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича уларга юклатилган хизмат вазифаларни бажаришга доимий шайлигини, интизоми ва руҳий барқарорлигини намоён қилишди, дейилади вазирлик расмий баёнотида.

SHARE