Қозоғистонда “Нексия”нинг бозори чаққон

Алмати шаҳрида жойлашган «Qncepto»/«Концепто» консалтинг компанияси тарқатган маълумотга таяниб, ca-news.org сайтининг ёзишича,  июль ойида “GM—Uzbekistan” энг оммавий автобрендлар орасида иккинчи ўринни олди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотуви 74,6 фоизга ошиб, 763 донани ташкил этди. Қозоғистонда энг кўп сотиладиган моделлар орасида Nexia тўртинчи, Matiz эса тўққизинчи ўринни эгаллаган.

Маълумо  ўрнида шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 1996 йилда бошланган. Ўшанда “UzDAEWO” Ўзбекистон—Жанубий Кореясига асос солинган эди. Ҳозир Nexia, Matiz, Damas, Lacetti, Captiva, Spark, Malibu русумидаги автомобиллар чиқарилади. Асака автомобиль заводининг 25 фоизлик ҳиссаси АҚШнинг General Motors корпорациясига тегишли.

SHARE