Олий таълимда АҚШга етиб бўлмайди. Дунёнинг “топ” беш юзта университети

Дунё университетларининг академик рейтинги асосида 2012 йилнинг дунёдаги энг зўр олий ўқув юртлари бўйича Шанхай рўйхати эълон қилинди. Рўйхатда университетлар илмий таркибининг Нобель мукофоти ва бошқа мукофотларни  қўлга киритгани, кўп мурожаат (цитата) қилинган тадқиқотчилар, илм-фан журналларидаги кучли чиқишлари ва бошқа тамойиллар асосида баҳоланган.

Унга кўра, дунёдаги энг зўр олий ўқув юрти, Гарвард университети бўлиб, у қарийб барча кўрсаткичлар бўйича юқори натижаларни кўрсатди. Иккинчи ўринни Стэнфорд, учинчи ўринни эса Массачусетс технологик университети эгаллаган.

Биринчи йиргирматаликка Буюк Британиядан иккита — Кембриж ва Оксфорд ҳамда Япониянинг Токио университети кирган, холос. Қолган олий таълим муассасаларининг барчаси Американикидир.

Умуман, олий таълим муассасалари топ-500талигидан Американинг 150 та, Хитойнинг 42 та, Буюк Британиянинг 38 та, Германиянинг 37 та олий ўқув юрти жой олган. Буларнинг барчаси АҚШ олий таълим тизими ўз самарадорлиги бўйича юқори ўринларда эканлигидан далолатдир.

Университетлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

 

SHARE