Одил Аҳмедов жарроҳлик операциясини бошдан кечирди ва Жанубий Корея билан ўйинни ўтказиб юборади

Хабарингиз бор, Eвропа лигаси доирасидан ўрин олган саралаш учрашувида оёғидан жароҳат олган Одил Аҳмедовни Германияга кетганлиги ҳақида “Анжи” матбуот хизмати хабар берган эди.

«Чемпионат.ўз» сайтининг бугун Одил Аҳмедовнинг маъмури билан билан боғланиб, аниқлашича, Одилни германиялик шифокорлар операция қилишган ва у ўзини анча яхши ҳис этаяпти.

Ўзбекистонлик ҳамюртларини Рамазон байрами билан табриклаган футболчи 1,5 ойдан кейингина якка тартибдаги машғулотларга киришиши маълум бўлди. Тикланиш ишлари тез кечсагина Аҳмедов Эронда бўлиб ўтадиган саралаш ўйинида майдонга туша олади. Бу дегани Аҳмедов 11 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Кореяга қарши баҳсни ўтказиб юборади. Табиийки бу терма жамоамиз учун жиддий йўқотиш.

Биз эса миллионлаб футбол мухлислар номидан Одил Аҳмедовнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

chempionat.uz

SHARE