“ГАИ” ходими Ўзбекистон фуқаросини отиб қўйди

фото: Геннадий Черкасов/mk.ru

Россия Федерациясининг Подмосковье вилоятида Ўзбекистон фуқароси Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан отиб ўлдирилган. “Московский комсомолец” газетасининг ёзишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари эрталаб “Лада” машинасини бошқариб келаётган номаълум шахсни таъқиб қила бошалашади. Машина ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғини кесиб ўтгач, йўл-патруль хизмати ходимлари овозкучайтиргичда машинани тўхтатишни талаб қилган. Аммо машина эгаси йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига қулоқ солмасдан, тезликни оширади.

Натижада, йўл ҳаракати хавфсизлиги нозирлари машина ҳайдовчисини катта тезликда қува бошлашади. Газетанинг ёзишича, орадан бир муддат ўтгач, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари номаълум ҳайдовчини етиб олишга кўзи етмагач, машинанинг шинасига қарата ўқ отишга жазм қилишган. Уларнинг фикрича, гўёки жиддий автоҳалокат юз бериши мумкин бўлган. Аммо отилган ўқ машина шинасига эмас, балки ҳайдовчи келиб теккан. Кейинчалик аниқланишича, қурбон бўлган шахс Ўзбекистон фуқароси Ашот Малинцев бўлиб чиққан.

Айни чоғда Россия Федерацияси тергов қўмитаси ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлиги хатти-ҳаракатлари юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Улар йўл-патпуль хизмати ходимининг ҳайдовчини отишга нечоғи ҳаққи борлигини аниқлашади ва унга нисбатан чора кўриш ёки кўрмаслик масаласи ҳал этилади.

SHARE