АҚШ транзит учун Марказий Осиё мамлакатларига йилига 500 миллион доллар тўлайди

 

Барнард коллежи профессори Александр Кулининг “The New York Times” газетасида ёзишича, Америка Шимолий таъминот тармоғи орқали Афғонистонга юк етказиб бериш учун 500 миллион доллар миқдорида маблағ ажратади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 2012 йилнинг июнь ойида НАТО Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари билан Афғонистондан Шимолий таъминот тармоғи орқали ноҳарбий ва ҳарбий юкларни олиб чиқиб кетиш бўйича шартнома имзолаган.

Манбаларга қараганда, шу йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида Афғонистон Ислом Республикасининг хавфсизлиги, барқарорлиги ва тикланишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларда Америка Қўшма Штатларининг иштирок этиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали юкларни ва персонални ҳаво йўли билан транзит ташиш тўғрисида битим имзоланган бўлиб, мазкур ҳужжатда АҚШ ноҳарбий ва ҳарбий юкларининг, персоналларининг Ўзбекистон ҳаво ҳудуди орқали олиб чиқиш тартиблари белгиланган.    

Ўзбекистон Афғонистонда тиклаш ва хавфсизлик таъминлаш ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. Шу мақсадда хорижий пудратчиларга қулай таклифлар берилмоқда. Хусусан, шу йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистон ҳудуди орқали Тожикистон ҳудудига олиб ўтиладиган ёқилғи транзити ҳақи 10 фоизга ошади. “Аргус” медиа-агентлиги тарқатган хабарда келтирилишича, агар Ўзбекистон ҳудуди орқали ёқилғи Афғонистон ҳудудига ўтказиладиган бўлса, транзит ҳақи 10 фоизга оширилади.

SHARE