“Ucell”га янги бош директор тайинланди

Сурат UCELLнинг Фейсбукдаги саҳифасидан олинди

Бугун “TeliaSonera” швед-фин трансмиллий телекоммуникация компанияси раҳбари Ларс Нюберг Тошкентга амалий ташриф буюрди. Бу ҳақда “gazeta.uz” сайти хабар берди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, “TeliaSonera” компаниялар гуруҳи Скандинавия ва Болтиқ бўйи давлатларида, Испанияда ва Евроосиёнинг ривожланаётган бозорларида мобиль алоқа химзатларини тақдим этиб келмоқда. Компания жами аҳолиси 460 миллиондан ошадиган 20 та давлатда фаолият кўрсатади. Ўзбекистонда “TeliaSonera” 2008 йил июндан “Ucell” бренди билан тақдим этилган.

Ларс Нюбергнинг Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори Х. Мирзоҳидов билан учрашуви чоғида “TeliaSonera” Евроосиё минтақасида изчил ривожланаётган мобил оператори эканлиги қайд қилинди.

Ларс Нюберг “Ucell” илғор инновация компания бўла туриб, мамлакатда биринчилардан 4G стандартидаги янги авлод алоқасини синовдан ўтказганлиги ва кейинги 3 йилда маълумотлар етказиш бўйича хизматлар ҳажмини бир неча баробар оширганлигини қайд этди. Компания телекоммуникация хизматлари соҳасида янги ва илғор технологияларни яанда ривожлантириш ва жорий қилишни давом эттиришни режалаштирган, бу Ўзбекистонни дунёнинг ривожланган давлатлари билан бир қаторга қўяди.

 Шунингдек, “TeliaSonera” раҳбари ташрифи доирасида “Ucell” компаниясининг янги бош директори тақдим этилди. Шу кунга қадар “Azercell” мобиль оператори бош директори Али Аган бўлди.

“Ucell”нинг янги раҳбари 2008 йилдан буён Тошкентдаги офисга раҳбарлик қилган Огуз Мемигювен томонидан Ўзбекистондаги етакчи мобиль оператори ривожига қўшилган ҳиссани муносиб баҳолади. Мижозлар базасининг 8 млн. абонентга қадар ўсиши бундан далолат беради, деб қайд этди Али Аган.

SHARE