Руслан Чагаев германиялик Вернер Крейскотни техник нокдаунга учратди

Сурат boxing.ru сайтидан олинди

Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма бир йиллиги кенг нишонланаётган бир кунда таниқли боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев яна бир ғалабаси нашидасини сурди.

Германиянинг Оберхаузен шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда энг оғир вазн тоифасида ҳамюртимиз Руслан Чагаев маҳаллий боксер Вернер Крейскотни мағлуб этди.

Ўзбекистонлик боксчи бутун жанг давомида ташаббускорликни ўзида сақлаб, аниқ ва ишончли ҳаракат қилди. Учрашувнинг 5-раундида Руслан рақибини ноудаунга учратди. Унинг рақиби яна ринга қайтиб, жангни давом эттирди. Аммо барибир Русланнинг чапдан берган кучли зарбаси уни яна мувозанатдан чиқариб юборди. 6-роундда ҳам Русланнинг немис боксчисини «калтаклаш»да давом этди. Аммо еттинчи раунда Крейскот учинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушгач, рефери баҳсни тугатишга қарор қилди. Руслан техник нокдаун билан ғалаба қозонди.

ББСнинг Ўзбек хизмати тарқатган хабарда келтирилишича, шу йилнинг июль ҳолатига Руслан энг оғир вазн тоифасида WBA рейтингида еттинчи ўринни эгалламоқда. У қатор жангларни ўтказиш орқали ўз рейтингини яхшилаб, келаси йил куз ойларида WBA йўналишида Жаҳон чемпионлиги камари учун даъвогарлик қилмоқчи.

SHARE