Соддa Жон Коффи оламдан ўтди

Сурат hollywood.com сайтидан олинди

Бутун дунёга машҳур “Яшил ҳудуд” фильмида ўлим жазосига ҳукм қилинган Жон Коффи ролини мақомига етказиб ижро қилган америкалик актёр Майкл Кларк Дункан 54 ёшида қазо қилди.

У шу йилнинг июль ойида брак хуружини бошидан кечирган эди. У Лос-Анжелесдаги касалхонада касалликдан ўзига кела олмасдан вафот этди.

Қарийб икки метр бўйга эга Дункан жуда кўплаб кинофильмларда турли ролларни ижро этган.

Хусусан, 1999 йили Стивен Кинг романи мотивлари асосида суратга олинган “Яшил ҳудуд” (Green Mile)да ўйнаган роли учун иккинчи пландаги энг яхши актёр йўналиши бўйича “Оскар”га номзоди тақдим этилган.

Гарчи у турли кинофильмларда асосий ролларни ўйнаган бўлса-да, уни “Яшил ҳудуд”даги боладек беғубор, очиқ кўнгил ва содда Жон Коффи роли учун кўпчилик уни яхши танишади. Ушбу роли учун иккинчи пландаги энг яхши актёр бўлиб, проффесионал актёр сифатида фаолият юритишига замин яратди ҳамда тансоқчиликни ташлашига туртки берди.

SHARE