Америкада иш ҳақи соатига 7,25 доллардан кам бўлмаслиги керак

АҚШ меҳнат вазири Ҳилда Солис

АҚШ меҳнат вазири Хильда Солис Америкада кенг миқёсда нишонланган меҳнаткашлар ҳуқуқлари ҳафталиги доирасида қилган баёнотида АҚШ иш жойларида хавфсизликни таъминлаш ва қонунда белгиланган тартибда иш ҳақини тўлашни кафолатлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларни кўрамиз, деб таъкидлаган.

“Бу ҳеч ким соатига 7,25 доллардан кам маош олмайди, дегани. Бу иш берувчилар ишчилар хавфсизлигини таъминлашлари керак, дегани”, деб қайд этди у. Вазирга кўра, шундай бўлса-да, иш берувчилар ўртасида ноқонуний иммигрантларнинг нозик жойидан, яъни АҚШда ноқонуний жойлашганидан фойдаланиб, иш ҳақини пасайтириш ҳамда иш шароитларини яратмасликка ҳаракат қилишади. Шу боисдан сўнгги йилларда иммигрантларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.

 Сўнгги маълумотларга қараганда, АҚШда 11-13 миллион атрофида ноқонуний иммигрант бўлиб, ушбу муаммо АҚШ ғазнасига йилига 130 миллиард доллар зарар келтирмоқда.

SHARE