Ўзбекистонда Chevrolet Epica ишлаб чиқарилиши тўхтатилди

“GM Uzbekistan” Ўзбекистон — АҚШ қўшма корхонаси бизнес-класс Chevrolet Epica седанларини ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги компания вакилига таяниб ахборот беради. “Ўзавтосаноат” вакилининг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда “Chevrolet Malibu” седанлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши муносабати билан мазкур маркадаги автомашиналарни ишлаб чиқиш тўхтатилди.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, Chevrolet Epica Ўзбекистонда 2007 йил октябридан бери ишлаб чиқарилади. У Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида йиғилар эди. Ушбу турда 9,5 минг атрофида енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг қарийб барчаси ички бозорда сотилган.

SHARE