Муҳриддин Холиқов хотирасига бағишланган концерт бўлиб ўтди

Тошкентда марҳум хонанда, миллионлаб қўшиқ ихлосмандлари кўнглидан жой олган Муҳриддин Холиқов хотирасига бағишланган концерт ўтказилди.  Сайёд.ўзнинг ёзишича, унда хонанда замондошлари, шогирдлари ва оила-аъзоларининг мусиқий чиқишлари уюштирилди.

Хусусан, Ғиёс Бойтоев, Абдулла Қурбонов, Азим Муллахонов, Зиёда, шаҳноз, Достон Убайдуллаев, Отабек Мадраҳимов, Улуғбек Отажонов, Анвар Санаев, Шукур Холмирзаев, Алишер Файз, Озодбек Назарбеков Муҳриддин ва Ҳусниддин Холиқов фондидан ажойиб қўшиқларни янги талқинда ижро этишган.

“Насиба Абдуллаевнинг Ҳолиқовлар ҳақидаги  сўзлари кўпчиликка таъсир қилди. Шаҳнознинг “Парирўй”идан кейин  у яна саҳнага таклиф қилинди ва Ҳусниддин Холиқовнинг “Хаёл” қўшиғини куйлади”, деб ёзади Ўзбекистонда шоу-бизнесга ихтисослашган сайт.

Озодбек Назарбеков Муҳриддин Холиқовнинг кенжа ўғли Одил билан дуэт куйлаган бўлса, Одилнинг ўзи “Ўшал сенму Наргис” қўшиғини ижро этган.

Видео манбаси: sayyod.uz

 

 

SHARE