Ўзбекистонликлар Россиядан иккинчи чоракда 1,237 миллиард доллар жўнатган

 Россия Федерациясидан Ўзбекистонга жўнатилган пул айланмаси жорий йилнинг апрель-июнь ойларида 15,94 фоизга кўпайиб, 1,237 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Россия Марказий банки ахборотида маълум қилинади.

Умуман, Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида жисмоний шахслар томонидан Россиядан пул жўнатиш бўйича етакчилик қилиб келмоқда. Иккинчи ўринда Тожикистон фуқаролари бўлиб, улар 916 миллион доллар юборишган. Украиналиклар эса 711 миллион доллар жўнатган ҳолда учинчи ўринни қайд этишган.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонга жўнатилган ҳар амалиётнинг ўртача ҳажми 4,24 фоизга пасайиб, 542 долларни ташкил этди. Россияга Ўзбекистон жўнатилган маблағ ҳажми ҳар бир амалиёт учун 15,93 фоизга ўсиб, 1834 долларга етди.

2012 йилнинг биринчи чорагида икки давлат ўртасида пул жўнатмалари ҳажми 908 миллион долларни ташкил қилган эди.

SHARE