Техасда Буюк Ипак йўли фестивали бўлиб ўтади

 

Сурат http://uzbekistan.xnet.uz сайтидан олинди

Шу йилнинг 4-7 октябрь кунлари Техас штатининг Стаффорд шаҳрида Буюк Ипак йўлига бағишланган биринчи фестиваль бўлиб ўтади. Бу ҳақда Газета.ўз сайти хабар тарқатди. “The Turquoise Council of Americans and Eurasians” компанияси мазкур фестиваль ташкилотчиси бўлиб, ушбу компания тарқатган хабарда келтирилишича, фестивалда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан вакиллар иштирок этади ҳамда ўз мамлакатлари маданияти ва анъаналарини кенг оммага таништирадилар.

АҚШда илк маротаба ўтказилаётган мазкур тадбирда ташриф буюрувчилар иштирокчи-мамлакатлар меъморчилигига табиий катталикдаги макетларини томоша қилишлари мумкин.

Ўзбекистон томонидан намойиш этиладиган экспонатлар орасида Самарқанддаги машҳур Регистон майдони, Бухородаги Мир-Араб мадрасасининг нусхалари ҳам мавжуд.

Шунингдек, фестивалда ҳар бир иштирокчи-мамлакат миллий рақс ва қўшиқларини ҳамда миллий таомлари, ҳунармадчилик намуналарини омма эътиборига тақдим этадилар.

SHARE