Юлдуз Усмонова Исроилда концерт берди

Ўзбек эстрада санъати примадоннаси, Ўзбекистон халқ артисти шу йилнинг 3-6 сентябрь кунлари Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида гастроль сафарида бўлди. Хонанда ижодий жамоаси Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси вакиллари томонидан кутиб олиниб, нафақат концерт дастури уюштирилди, балки яҳудийлар мамлакатининг диққатга сазовор жойларини томоша қилишлари учун ҳам шароит  яратиб беришди, деб ёзади хонанданинг расмий сайти.

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда Исроилдаги ўзбек диаспораси вакиллари, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси, Тель-Авив шаҳри мэри ва бошқа юқори мартабали меҳмонлар иштирок этди. Юлдуз Усмонов ўз қўшиқлари билан байрам тадбирига ўзгача шукуҳ берганлигини тадбир иштирокчилари бот-бот қайд этишди.

Юлдуз Усмонованинг муқаддас Қуддус шаҳри тарихий обидалари билан яқиндан танишиб, катта таассурот олди, деб ёзади примадонна расмий сайти.

sayyod.uz
SHARE