Ўзбекистонда nanoSIM-карталар қарийб iPhone 5 билан бирга вақтда муомалага чиқарилади

“Билайн” алоқа оператори куни кеча Сан-Францискода тақдимоти бўлиб ўтган ҳамда 3G ва LTE тармоғини қўллаб-қувватлайдиган бешинчи авлод iPhone аппаратлари учун nanoSIM-картанинг дастлабки тўпламини харид қилди, деб хабар беради Газета.ўз сайти.

“Unitel” МЧЖ тижорат директори Д. Григорьевнинг сайтга берган интервьюсида қайд этилишича, янги nanoSIM-карталар компания офисларида шу йилнинг октябрь ойидан муомалага чиқарилади, nanoSIM-картанинг формати Европа телекоммуникациялар институти томонидан тасдиқланган. SIM-карта ҳажмининг кичкайтирилгани, аввало, смартфонлар ички кенглигини таъминлаб, бошқа қурилмалар учун зарур бўлган жойни очишга ёрдам беради.

SHARE