Ғузорнинг “Шўртан” клуби бош мураббийи ва ҳужумчиси август ойининг энг яхшилари бўлишди

Сурат муаллифи – Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎФФ матбуот хизмати)

Ғузорнинг «Шўртан» клуби бош мураббийи Эдгар Гесс август ойининг энг мураббийи деб топилган бўлса, жамоа ҳужумчиси Игорь Таран ойнинг энг яхши ўйинчисига айланди, деб хабар Ўзбекистон Футбол федерацияси сайти.

Ўзбекистон Футбол федерацияси ОАВ овозига кўра август ойи лауреатларини аниқлаб олди.

2012 йилнинг июль ойидан Ғузорнинг «Шўртан» клубини қабул қилиб олган Эдгар Гесс илк бор ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Гесс қўл остида «Шўртан» август ойида Олий Лига доирасида тўртта учрашув ўтказиб, 12 имкониятдан 10 очко ишлади. «Қизилқум», «Машъал» ва «Андижон»га қарши ўйинларда «Шўртан» жами 11та гол урган бўлса, «Пахтакор»га қарши сафар ўйинида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Игорь Таран август ойи давомида жами учта гол уриб, Олий Лига тўпурарлари пойгасида 2-ўринга кўтарилиб олди. Футболчи «Машъал»га қарши 15-тур учрашувида битта гол урган бўлса (3:1), «Андижон»га қарши ўйинда дублга эришганди (6:1). Маълумот ўрнида, Игорь Таран март ойи сўровномасида учинчи бўлганди.

Август ойи рейтингида мураббийлар орасида «Локомотив»да ишлаётган Ҳаким Фузайлов иккинчи бўлган эрса, «Пахтакор» бош мураббийи Мурод Исмоилов учинчи бўлди. Футболчилар орасида эса Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» клубида фаолиятини давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров иккинчи, «Нефтчи» ҳужумчиси Анвер Бердиев эса учинчи бўлди.

Сурат “Шўртан” клуби сайтидан олинди

the-uff.com

SHARE