Нью-Йорк Америкада катта ҳажмдаги идишларда газланган сув сотишни тақиқлаган биринчи штат бўлди

 

Нью-Йорк шаҳар мэри Майкл Блумберг

Нью-Йорк Америкада катта ҳажмдаги идишларда газланган сув сотишни тақиқлаган биринчи штат бўлди.

“Reuters” ахборот агентлиги тарқатган ахборот келтирилишича, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ўзининг асосий йўналишларидан деб биладиган шаҳар мэри Майкл Блумбергнинг ташаббуси билан катта ҳажмли идишларда ширин газланган ёки таркибида шакар бўлган бошқа ичимликлар сотувига тақиқ қўйилди. Ушбу тақиқни қўллаб-қувватлаб Нью-Йорк соғлиқни сақлаш қўмитасининг етти нафар аъзоси овоз берган, бир нафари эса бетараф қолган.

Мазкур ҳужжатга кўра, таркибида шакар бўлган ичимлик идишининг ҳажми 16 суюқлик унциясидан (0,473 литр) ошмаслиги керак. Бундан катта ҳажмдаги ичимликларни магазин ва киосколарда сотиш мумкин, холос. Бу талабни бузганларга 200 доллар миқдорида жарима солинади. Мазкур қоидалар келаси йилнинг март ойидан кучга киради.

SHARE